17 мар 11:23
Янгиликлар
Бокс/ММА
Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг эҳтимолий рақиби аниқ - Спенс!
Ярим ўрта вазн тоифасида IBF йўналиши чемпиони Эррол Спенс бугун Арлингтонда ўтказилган жангда Майки Гарсияга қарши рингга кўтарилди.
Тўлиқ 12 раунд давом этган чемпионлик жангида ҳакамлар бир овоздан - 120-107, 120-108, 120-108 ҳисобида Спенснинг ғалабасини қайд этишди.
Бу Спенс учун фаолиятидаги 25-ғалаба бўлди. У энди 5та вазн тоифасида жаҳон чемпиони! Гарсия эса 40-жангига келиб, илк мағлубиятни қабул қилиб олди.
Энди Спенс Қудратилло Абдуқаҳҳоров - Кеита Обара жанги ғолибига қарши рингга кўтарилади ва ўзига тегишли бўлган IBF чемпионлик камарини ҳимоя қилади.
Ҳавола :
Фикрлар