19 окт 08:04
Янгиликлар
Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг Коллазога қарши жанги 10 раунд давом этди
Гвоздик ҳамда Бетербиев ўртасидаги жанг оқшомидаги андекарт жангда ҳамюртимизга 38 ёшли америкалик боксчи Луис Коллазо рақиблик қилди.
10 раундга мўлжалланган жанг бир неча сониялар қолганида якунига етди. Аниқроғи, 10-раундда Қудратиллонинг зарбаларидан сўнг Коллазонинг қоши ёрилиб кетди ва ғолиб очколарга кўра аниқланди. Жанг якунига кўра ҳакамлар Қудратиллонинг 99-91, 97-93, 98-92 ҳисобидаги ғалабасини қайд этишди. Шу тариқа, Қудратилло навбатдаги жангида ҳам ғалаба қозонди.
Маълумот учун, Қудратилло шу кунгача проф боксда бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда 17 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган (9 та нокаут). Коллазо учун эса бугунги жанг профессионал рингдаги 47-си бўлди. Коллазо Уларнинг 39 тасида ғалаба қозонган (20 та нокаут). 8 та баҳсда мағлуб бўлган (2 та нокаут).
Эслатиб ўтамиз, Қудратилло ўз вазнида IBF камари учун асосий даъвогар ҳисобланади.
Фикрлар
Qudratilloga omad. Keyingisida yutib kamarni obkesen Uzbekistonga