UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0

11 апр 15:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қудратиллонинг рақиби бўлиши кутилган Липинец нокаутга учради

АҚШнинг Анкасвилл шаҳрида профессионал бокс кечаси ўтказилди.

Оқшом доирасидаги қизиқарли жанглардан бири ярим ўрта вазн тоифасида ўтказилиб, унда россиялик 32 ёшли Сергей Липинец америкалик Жейнер Эннисга қарши рингга кўтарилди. Кутилмаганда собиқ IBF чемпиони ҳисобланган Липинец жангнинг олтинчи раундида Эннисга нокаут билан ютқазди. У тўртинчи раундда нокдаун ҳолатига ҳам тушиб қолганди. 

Шу тариқа, Сергей Липинец фаолиятидаги иккинчи мағлубиятини қарши олди. Унинг ҳисобида 16 (12 нокаут) ғалаба бор. Эннис эса ғалабалари сонини 27 тага етказиб олди. Жангларнинг 25 тасида рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган. 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг октябрь ойида ўтказилган Липинец ҳамда канадалик 33 ёшли Кастио Клейтон (18-0, 12 КО) ўртасидаги жангда дуранг натижа қайд этилганди. Ўша жанг ғолиби вақтинчалик IBF чемпионини аниқлаб бериши керак эди. Аслида ўша жангда ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров Сергей Липинецга қарши рингга кўтарилиши лозим эди, аммо виза муаммоси сабаб чарм қўлқоп устамиз АҚШга белгиланган вақтда етиб бора олмаганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг