UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

20 июн 09:14
Янгиликлар

Теннис

Queen's Club. Маттео Берреттини чемпионлик унвонини ҳимоя қилди

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида теннис бўйича нуфузли ATP 500 турнири якунига етди.

Queen's Club турнирининг ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг 10- ракеткаси, италиялик Маттео Берреттини ATP рейтингининг 48-поғонасидан жой олиб турган сербиялик Филип Крайиновичга қарши кортга чиқди. Бир соату 33 дақиқа давом этган баҳсда Маттео рақибидан 7/5, 6/4 ҳисобида устун келди. 

Бу билан италиялик ракетка устаси ўзининг чемпионлик унвонини муваффақиятли тарзда ҳимоя қилди. 26 ёшли Маттео учрашув давомида 14 та, 30 яшар Филип эса 6 та эйс зарбасини амалга оширган. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида италиялик ҳисобни йириклаштирди - 3:0.

Шу тариқа, Берреттини фаолиятидаги еттинчи совринини қўлга киритди. Совринларидан тўрттаси Queen's Club турнирида бўлгани каби майса қопламали кортга ютиб олинган. Queen's Club турниридаги муваффақиятли иштирок Маттеога 500 рейтинг очкоси ҳамда 399,170 евро мукофот пули келтирган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг