UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Алекс Перейра Ган билан жанг аслида қачон ўтказилиши кераклигини айтди 0 16:12Моуринью "Реал Мадрид"нинг олти футболчисини трансферга қўяди 0 15:30"Менга Жейк Полни боксдан йўқотиш вазифаси қўйилганди. Вазифани виждонан бажардим" - Жошуа 0 14:58"Гэтжи мени кибрли деб ҳисоблайди, аммо бу қандай тугашини биласизлар" - Топурия 0 14:086 нафар боксчимиз World Boxing рейтингида пешқадам сифатида қайд этилди 0 12:54Саудия Арабистони Жаҳон чемпионати ўйинлари учун бепул чипталар тарқатади 0 11:32Хотамбек Бойназаровга мағлуб бўлган жангчи UFC'га ўтди 0 10:56Нурмагомедов Макгрегорнинг қайтишига ишонмаяпти 0 09:33Дмитрий Бивол фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 08:57Водилда белбоғли кураш бўйича анъанавий турнир ўтказилди 0 08:12ФИФА Жаҳон чемпионати олдидан Абдуқодир Ҳусановга алоҳида эътибор қаратди 0 19:31Сенсация: Соболенко Диана Шнайдерга ютқазиб, «Ролан Гаррос»ни тарк этди 0 18:54"Tashkent Open Judo Kids Cup IV" мусобақаси бошланди 0 18:26Шаҳрам Ғиёсов WBO рейтингидан ҳам чиқарилди 0 17:58Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг энг қиммат футболчиси! 0

06 мар 15:06
Янгиликлар

Спорт курашлари

RAF лигаси жанжалга сабаб Арман Царукян бўйича ўз қарорини эълон қилди

Теглар :  Арман ЦарукянRAF
Real American Freestyle (RAF) эркин кураш лигаси Арман Царукянни яқинда бўлиб ўтган RAF 6 турнирида Жоржио Пуллас билан муштлашганига муносабат билдирди.

Ташкилот асли арманистонликнинг бу қилмиши учун ҳеч қандай санкция қўллашни режалаштирмаяпти ва у билан ҳамкорликни давом эттиришга умид қилмоқда. Айнан Пуллас аввалроқ Царукян у билан реванш беллашувини ўтказмагунча RAF`да бошқа гиламга чиқмаслигини айтган эди.

"Биз Арман Царукянни четлатмадик, - деди RAF асосчиларидан бири Чад Бронштейн MMA Fighting нашрига берган интервьюсида. - Арман ҳар доим турнирларимизда яхши чиқиш қиларди. Биз у билан ҳеч қачон муаммоларга дуч келмаганмиз ва менимча, бу ҳолат рақиб ҳамда ушбу жангнинг тажовузкорлиги туфайли юзага келди".

Бронштейн, шунингдек, Царукян ва Пуллас RAF`нинг навбатдаги тадбирларидан бирида реванш жангини ўтказишига ишонч билдирди ва яна бир оммавий муштлашувга йўл қўймаслик учун барча зарур хавфсизлик чораларини кўришга ваъда берди.

Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни Арман Царукян Жоржио Пулласни очколар бўйича 5:3 ҳисобида мағлуб этганди. Жанг давомида Пуллас тажовузкор ҳолатда рақибига зарбалар берди ва камида бир марта унинг кўзига бармоқларини суқиб олди. Царукян ҳам камида бир марта Пулласнинг юзига кафти билан зарба берди.

Беллашув тугагани ҳақида сирена берилгач, Царукян Пулласни йиқитиб, жағига мушт туширди, кейин тиззаси билан яна бир зарба берди. Шу пайт иккала курашчи жамоаси аъзолари супага сакраб чиқиб, муштлашув уюштирган, унинг видеолари кейинчалик ижтимоий тармоқларда кенг тарқалганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг