UZ

Сўнгги янгиликлар

12:09"Трактор" бош мураббийи Ҳамробековга Ўмонга боришни маслаҳат берди 0 11:38Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тафсилотлари очиқланди 0 11:07Шавкат Раҳмонов Майкл Моралес билан жанг қилишга тайёр 0 10:36Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизнинг иштирокига гувоҳ бўламиз 0 10:05"Хоразм" "Нефтчи" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди 0 09:34Қудратилло Абдуқаҳҳоров Австралияда камар учун жанг қилади 0 09:03"Боладан конфет олиб қўйишдек осон". Хирн Уайт билан можаро ҳақида гапирди 0 08:32Нодирбек Абдусатторов: “Кўп хатолар психологиядан келиб чиқади” 0 08:01Роналду Мессининг хайрлашув постига жавоб қайтарди 0 18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0

04 сен 14:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор!

Теглар :  ҚозоғистонRAF
Американинг профессионал кураш лигаси — Real American Freestyle (RAF) ўз географиясини кенгайтирмоқда ва янги бозорларга чиқишни режалаштирмоқда.

RAF Moscow турнири олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Лига Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Хитой каби бир қатор мамлакатларда турнирлар ўтказилишини расман эълон қилди. 

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, ушбу ҳамкорлик дунёнинг энг яхши курашчиларига мусобақалар учун глобал платформа тақдим этиш, мухлисларга эса жаҳон юлдузлари иштирокидаги унутилмас шоуларни тақдим этишни мақсад қилган.

Real American Freestyle (RAF) лигасида Қозоғистон шарафини эркин кураш бўйича жаҳон чемпиони Ризабек Айтмухан, шунингдек, машҳур ММА жангчилари Асу Алмабаев ва Қуат Хамитов ҳимоя қилмоқда. Лига турнирларида UFC юлдузлари, жумладан, чемпион Мераб Двалишвили, собиқ чемпион Хамзат Чимаев, россиялик жангчи Арман Царукян ва бошқа таниқли спортчилар иштирок этишади.

Ўзбекистонда эса шу кунгача эркин курашчиларимиз - Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Разамбек Жамалов ҳамда Токио-2020 Олимпия ўйинлари совриндори Бекзод Абдураҳмонов RAF турнирида иштирок этган.   

АҚШдан ташқарида RAF бугунги кунга қадар Тбилиси (Грузия) шаҳрида йирик турнирлар ўтказди, шунингдек, Москвада (Россия) ҳам кенг кўламли шоу ўтказишни режалаштирган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг