12 июл 15:48
Янгиликлар
Футбол
Рафинья “Ал Ҳилол”га йўл оладими?
Манбаларга кўра, ҳужумчига Саудиянинг "Ал Ҳилол" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Бу ҳақда футбол инсайдери Фабрицио Романо ёзмоқда.
Бироқ, Романо 29 ёшли Рафиньянинг ўзи фаолиятини Каталония клубида давом эттириш ниятида эканлигини таъкидламоқда.
Рафинья "Лидс"дан ўтганидан кейин 2022 йилдан бери "Барселона"да ҳаракат қилмоқда. Ҳужумчи ўтган мавсум клуб сафида 33 та ўйин ўтказиб, 21 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Ҳавола :
Фикрлар