UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

12 мар 11:28
Янгиликлар

Теннис

Раҳимова дунёнинг 69-ракеткасига қарши уч сетлик учрашув ўтказди

АҚШнинг Остин шаҳрида "Челленжер" туркумига кирувчи WTA 125 турнир бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 125 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақада теннисчимиз Камилла Раҳимованинг ҳам иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси 1/16 финалда нидерландиялик Ламенс Сюзанни 2 соату 31 дақиқа давом этган баҳсда уч сет натижасига кўра мағлубиятга учратганди - 5/7, 6/1, 6/4. 

Афсуски, вакиламиз уч сет давом этган 1/8 финал баҳсида дунёнинг 69-ракеткаси, Остин турнирида 6-рақам остида таснифланган австралиялик Кимберли Бирреллга 2/6, 6/1, 2/6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бир соату 57 дақиқалик учрашувда Раҳимова 3, Бирелл 2 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар Камиллада икки баробар кўпроқ бўлди - 9 га 4. 

Маълумот учун, бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган тўртинчи учрашуви бўлди. Бугунги ғалабаси эвазига Кимберли мувозанатни тиклаб қўйди - 2:2. 24 ёшли Камилла Раҳимова ҳозирда дунё рейтингида 88-ўринни эгаллаб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг