UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

09 янв 10:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рамазон Темиров Муҳаммад Мокаев билан спарринг ўтказади

Аввал хабар берганимиздек, таниқли ММА аралаш яккакураш устамиз Рамазон Темиров тез орада Япониянинг RIZIN промоутерлик компанияси билан шартнома имзолайди.

Шу кунларда Темиров ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш мақсадида Таиланд давлатига жўнаб кетади. Сир эмас, айнан Таиландда дунёнинг кўзга кўринган аралаш яккакураш жанг усталари ўз машғулот лагерларини ўтказишади ва табиийки, улар орасида ўзбекистонлик спортчилар ҳам бор.

"Тез орада Таиландга жўнаб кетаман. У ерда Япониядаги бўлажак жангим олдидан асосий ўқув-машғулот йиғинимни ўтказаман. Спарринг рақиблар масаласида ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Улар орасида UFC жангчиси Муҳаммад Мокаев ҳам борлигини айтишим мумкин. Машғулотлар якунлангач, Таиланддан Тошкентга қайтаман ва кейин Токио шаҳрига йўл оламан", - дейди сайтимизга берган интервьюсида Темиров. 

Рамазоннинг тўлиқ интервьюсини томоша қилинг. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг