UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02"Манчестер Юнайтед" "Реал" юлдузини сотиб олмоқчи 0 18:33RIZIN чемпиони Mangu 2 турнири меҳмони бўлади (ПОСТЕР) 0 18:09Отабек Умаров ва Ойбек Касимов Осиё Олимпия кенгаши Ижроия қўмитасининг 109-йиғилишида иштирок этди 0 17:48Расман! UFC Нурсултон Рўзибоев иштирокидаги турнирни эълон қилди (ПОСТЕР) 0 17:27"Барселона" вингери кейинги мавсумни ижарада ўтказади 0 17:06Оқ уйдаги UFC турнири учун хавфсизликни баҳолашнинг энг юқори даражаси ўрнатилади 0 16:45Кроуфорд Мадримовнинг Канело билан эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 16:23Жаҳонгир Зокиров Жаҳон кубогидаги юришини бошлайди 0 16:02МЮ Каземирога "Реал"дан ўринбосар топди 0 15:41ATP рейтинги. Наҳотки!? Фомин 24, Султонов 65 поғонага юқорилади 0 15:20"Менда доғистонликлар билан муаммо йўқ, фақат Нурмагомедов..." - Двалишвили 0 14:59О’Мэлли жанги даъвогарлик мақомида бўладими? Дана Уайт жавоб берди 0 14:38"Ньюкасл" ўз етакчиси учун "Бавария"дан 75 миллион фунт сўрамоқда 0 14:17Фомин Shymkent Challenger турниридаги иштирокини ғалаба билан бошлади 0 13:56Маҳмуд Мурадов ўзига янги қимматбаҳо автомобил харид қилди (ФОТО) 0

07 фев 10:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рамазон Темировнинг вазнидаги қозоғистонлик UFC жангчиси марказий жангда октагонга чиқади

Асу Алмабаев 1 март куни айнан Рамазон Темиров билан оқшомда жанг ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Энди у АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказиладиган UFC Fight Night 253 турнирининг марказий жангида октагонга чиқадиган бўлди. Қозоғистонлик аралаш яккакураш устаси жароҳат олган Брэндон Ройвалнинг ўрнига Манель Капега қарши жанг қилади. Ушбу тўқнашув UFC Fight Night 253 турнирининг асосий жанги бўлади. 

Рамазон Темиров ҳам айнан шу оқшомда ўзининг промоушендаги иккинчи жангини ўтказади. У айнан Асу билан битта вазн вакили ҳисобланади. Ғалабали серия давом этса, икки қўшни жангчилар октагонда бир-бирларига қарши тўқнаш келиб қолишлари мумкин. 

Маълумот учун, 31 ёшли Асу Алмабаев мағлубиятсиз серия билан келмоқда. У UFC октагонида 4 та ғалаба қайд этган. Охирги жангида Матеус Николауни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратганди. Манель Капе эса ўтган йилнинг декабрида Бруно Сильвани учинчи раундда техник нокаут эвазига таслим этганди. 

Айни пайтда Манель Капе ҳамда Асу Алмабаев мос равишда ўта енгил вазн тоифаси рейтингида олтинчи ва саккизинчи ўринларни банд этган. Алмабаев UFC турнирларининг марказий баҳсида октагонга чиққан илк қозоғистонлик жангчига айланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг