UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0

07 мар 13:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман. Абдумалик Халоков WBC'нинг Riyadh Season билан ҳамкорликдаги бокс мусобақасида иштирок этади

Бу ҳақда боксчининг ўзи Instagram'даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Халоков гран-прининг ярим енгил вазн тоифасидаги беллашувларида иштирок этади.

"WBC турнирида қатнашадиган бўлдим. 5 та жанг WBC камари учун бўлиб ўтади. Ин Ша Аллоҳ, WBC камарини Ўзбекистонга олиб келишга ҳаракат қиламан", деб ёзган Абдумалик ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Маълумот учун, Мусобақа доирасида тўртта вазн тоифасида жами 128 нафар боксчи қатнашади. Турнир ярим енгил, биринчи ярим ўрта, ўрта ва супероғир вазн тоифасида ўтказилади. Жанглар 1/16 финалдан бошланади ва 6 раунддан иборат бўлади. Финал жанглари эса 8 раундлик бўлади. 

Жангларда 26 ёшдан кичик бўлган боксчилар қатнашади. Улар проф боксда 15 тадан кўп жангда қатнашмаган бўлиши керак. Боксчилар WADA протоколи бўйича тасодифий допинг тестидан ўтказилади. 

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли Абдумалик Халоков 27 февраль куни Испаниянинг Севилья шаҳрида ташкил этилган проф бокс оқшоми доирасида Венесуэла вакили Марлемброн Акуньяни техник нокаут орқали мағлуб этиб, проф боксдаги иккинчи жангида иккинчи ғалабасини қўлга киритган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг