UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0

23 апр 15:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман: Богачукнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди. У икки ўзбек боксчиси билан жанг қилган

Супер яримўрта вазн тоифасидаги украиналик профессионал боксчи Сергей Богачукнинг кейинги жанги тафсилотлари аниқ бўлди.

29 ёшли чарм қўлқоп устаси 17 май куни АҚШнинг Калифорния штати Коммерс шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида рингга кўтарилади. Унга ўша куни америкалик Майкл Фокс рақиблик қилади.

Маълумот учун, Богачук фаолияти давомида ҳозирга қадар 26 та жанг ўтказиб, 24 та ғалаба (23 КО) ва 2 та мағлубият қайд этган. У ўтган йилнинг декабрь ойида собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримов билан жанг қилиши керак эди, лекин ҳамюртимизнинг жароҳат олиши натижасида унинг ўрнига англиялик Ишмаэль Дэвис Сергейга рақиблик қилган ва ўша жангда Богачук муддатидан аввал ғалаба қозонган эди.

Майкл Фокс ҳисобида эса 24 та ғалаба ва 4 та мағлубият бор. У 2019 йилда ўзбекистонлик боксчилар — Шоҳжаҳон Эргашев ва Фазлиддин Ғоибназаров билан тўқнаш келиб, мос равишда битта мағлубият ва битта ғалаба қайд этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг