UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0

15 май 12:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман: Чемпион Леон Эдвардснинг жанги тасдиқланди

Яримўрта вазнда амалдаги UFC чемпиони Леон Эдвардснинг навбатдаги жанги расман ўз тасдиғини топди.

Британиялик чемпион 27 июль куни Манчестер шаҳрида ўтказиладиган UFC 304 турнирида октагонга қайтади. Ўша куни у дивизион рейтингининг иккинчи поғонасидан жой олган америкалик Белал Муҳаммадга қарши октагонга чиқади. 

Маълумот учун, бу реванш мақомидаги жанг бўлади. Эдвардс ва Муҳаммад 2021 йилнинг март ойида ўтган жанги ўтказилмаган дея топилганди. Боиси, жангнинг иккинчи раундида британиялик аралаш яккакураш устаси рақибининг кўзига қўлини тиқиб олганди. Бунинг натижасида Белал жангни давом эттира олмаган эди.  

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли Леон Эдвардс ўтган йилнинг декабрь ойида Лас-Вегасда ўтган UFC 296 турнирида Колби Ковингтонни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратиб, ўз чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилганди. 35 ёшли Белал Муҳаммаднинг охирги жангини ўтказганига бир йил бўлди. Ўтган йили у май ойида Гилберт Бернсни мағлуб этиб, қаторасига бешинчи ғалабасини тантана қилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг