UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

27 июн 13:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман. Гилберт Бернснинг UFC'даги кейинги жанги санаси ва манзили эълон қилинди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 7 сентябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC Vegas 97 турнири ўтказилади.

Мусобақанинг марказий жанги расман эълон қилинди.

Унда яримўрта вазн тоифаси вакиллари - бразилиялик Гилберт Бернс ва америкалик Шон Брэди тўқнаш келади.

UFC чемпионлик камарига собиқ даъвогар Гилберт Бернс кетма-кет иккита жангида мағлубиятга учраган. У Белал Муҳаммадга очколар ҳисобига кўра имкониятни бой берган бўлса, Жек Делла Маддаленадан нокаутга учраган эди. 

Шон Брэди сўнгги жангида Келвин Гастелумни учинчи раундда кимура усули билан муддатидан аввал таслим этганди. Ундан аввал эса профессионал фаолиятидаги ягона мағлубиятини Белал Муҳаммаддан қабул қилиб олганди. Белал Шонни иккинчи раундда техник нокаутга учратганди.  

Айни пайтда Гилберт Бернс ҳамда Шон Брэди яримўрта вазн тоифаси UFC рейтингида мос равишда олтинчи ва саккизинчи ўринларни эгаллаб туришибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг