UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

16 янв 10:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман. IBF Липинец - Абдуқаҳҳоров чемпионлик жангини тасдиқлади

Халқаро бокс федерацияси (IBF) ярим ўрта вазн тоифасида ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров ҳамда россиялик Сергей Липинц ўртасидаги жангни расман тасдиқлади.

Боксчилар вақтинчалик IBF чемпионлик камари учун кечадиган 12 раундлик жангда рингга кўтарилади. Ҳозирда Қудратилло IBF рейтинги пешқадами бўлиб турибди. Липинец эса учинчи поғонадан жой олган. 

IBF ташкилоти ҳар икки боксчининг промоутерлари учун 9 февралга қадар муҳлат берди. Агар томонлар белгиланган муддатда жанг шартлари юзасидан ўзаро келиша олмасалар, у ҳолда жангга эгалик ҳуқуқи бўйича промоутерлар учун очиқ савдо эълон қилинади. 

Маълумот учун, айни пайтда америкалик Эррол Спенс ушбу вазн тоифасида IBF ва WBC чемпионлик камарлари соҳиби бўлиб турибди. Лекин яқинда автофалокатга учраган Спенс яқин олти ой ичида камарларини ҳимоя қила олмайди. Шу сабабдан ҳам IBF ушбу ташкилот чемпионлик камарига расмий даъвогар Қудратилло Абдуқаҳҳоров ҳамда рейтингда кейинги ўринни эгаллаб турган Сергей Липинец ўртасида вақтинчалик чемпионлик камари учун жанг ўтказилишини расман белгилади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
16 янв 12:14:35
Shohruh Lazizov
Omad Qudratillo!!!
   
16 янв 12:09:44
Jalol Axmedov
Lipnets yaxshiga pancher kuchli bokschi sobiq IBF chempioni va yagona magʻlubiyatini chempionlik jangida Mikey Garsiyadan qabul qilib olgandi
   
16 янв 10:58:21
CHELSEA2211
Omadingdi bersin...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг