UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

05 дек 10:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман! Ислам Махачевнинг навбатдаги чемпионлик ҳимоя жанги эълон қилинди + ПОСТЕР

Енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев яна овга қайтмоқда.

Россиялик аралаш яккакураш устаси аввал хабар берилганидек, 18 январь куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ташкил этиладиган рақамланган UFC 311 турнирининг марказий жангида рейтингда биринчи ўринни эгаллаб турган камар учун мажбурий даъвогар Арман Царукянга қарши октагонга кўтарилади. 

Россиялик аралаш яккакураш усталари ўртасидаги иккинчи жанг UFC промоушени томонидан расман эълон қилинди. Бу Арман учун реванш мақомидаги жангга айланади. Ислам шу йилнинг июнь ойида учинчи чемпионлик ҳимоя жангини ўтказганди. UFC 302 турнири доирасида у америкалик Дастин Порьени бешинчи раундда мағлубиятга учратган эди.

Арман Царукян эса апрель ойида Лас-Вегасдаги юбилей UFC 300 турнирида дивизионнинг собиқ чемпиони бразилиялик Чарльз Оливейрани ҳакамларнинг айри қарори эвазига таслим этганди. Бу даъвогарлик мақомидаги жанг эди. 2019 йилнинг апрель ойида Арман Царукян UFC`даги дебют жангини айнан Ислам Махачевга қарши ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан ютқазганди. Ўшанда Царукян қисқа муддатда Исламга қарши жанг учун розилик берганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг