UZ

Сўнгги янгиликлар

11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0

20 дек 08:34
Янгиликлар

Кураш

Расман! Кураш Ислом Бирдамлик ўйинлари 2025 дастурига киритилди

Албаниянинг Тирана шаҳрида Ислом бирдамлиги спорт ассоциацияси (ISSA)нинг 13-Бош ассамблеяси ўтказилди.

Жаҳон спортинг энг нуфузли спорт ташкилотларидан бири ҳисобланган ISSAнинг йиғилишида Халқаро Кураш ассоциацияси Президенти Ҳайдар Фармон ҳам иштирок этди. Ушбу ассамблея давомида у ISSA Президенти шаҳзода Абдулазиз Бин Турки Ал-Файсал ва Бош котиб жаноб Носир Мажали билан музокаралар олиб борди. 

Музокараларда ISSA Президенти Кураш исломий қадриятларга мос энг олийжаноб спорт тури эканлигини эътироф этди. Кураш Ислом Бирдамлик ўйинларининг бир қисмига айланганлигини мамнуният билан эълон қилди.

2025 йилда Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом бирдамлик ўйинларида Кураш бўйича расмий беллашувлар ҳам ўтказилади. Учрашув давомида Ислом халқлари ўртасида курашни янада ривожлантириш, таълим ва тарғибот йўналишларида бир қатор вазифаларни бажариш каби мажбуриятлар келишиб олинди.

Ушбу жараённинг бир қисми сифатида тез орада IKA техник директори ISSA Техник департаменти билан ҳамкорликда мусобақа учун вазн тоифалари ва бошқа техник тафсилотларни якунлаш бўйича учрашувлар белгиланди.

2025 йилги Ислом бирдамлик ўйинлари Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан ўтказилади ва бу қарор бутун дунё кураш жамоатчилиги учун катта ютуқдир. Бутунжаҳон Кураш оиласини янги йил арафасида Кураш спортини Ислом Бирдамлик  ўйинлари Дастурига расман киритилганлиги билан самимий табриклаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг