UZ

Сўнгги янгиликлар

16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 14:00Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчилар қайд этаётган натижаларнинг барчаси битта саҳифада (LIVE) 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0 20:42Ўзбекистон Осиё ўйинларида энг кўп боксчи билан ярим финалга йўл олди 0 20:14Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:45"Ғалаба қозонамиз". Сурия терма жамоаси аъзолари Ўзбекистон билан ўйиндан олдин нималар деди? 0 19:13Эртага уч нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун жанг қилади 0 19:02Осиё ўйинларининг ўнинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:45Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида ҳам тўртта медалга эга чиқдик! 0 17:11Ўзбекистон футзал МТЖ ФИФА рейтингида пастлади 0

14 фев 14:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман. Рамазон Темиров октагонга чиқадиган турнирнинг асосий жанги тасдиқланди + ПОСТЕР

Хабарингиз бор, 2 март куни тонг саҳарда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида UFC Vegas 103 турнири бўлиб ўтади.

Ташкилотчилар ушбу оқшомнинг асосий жангини расман тасдиқлашди. Унда ўта енгил вазн тоифаси вакили (57 килограммгача) қозоғистонлик Асу Алмабаев португалиялик Манель Капега қарши октагонга чиқади. Асу жароҳат олган Брэндон Ройвалнинг ўрнига Манель Капега қарши жанг қилиши айтилганди. Ушбу хабар расман ўз тасдиғини топди.

Шу тариқа, UFC промоушени раҳбарлари Капе иштирокидаги турнирнинг асосий жангини сақлаб қолишди. Қозоғистонлик 31 ёшли аралаш яккакураш устаси мағлубиятсиз серия билан келмоқда. У UFC октагонида 4 та ғалаба қайд этган. Охирги жангида Матеус Николауни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратганди. Манель Капе эса ўтган йилнинг декабрида Бруно Сильвани учинчи раундда техник нокаут эвазига таслим этганди. 

Айни пайтда Манель Капе ҳамда Асу Алмабаев мос равишда ўта енгил вазн тоифаси рейтингида олтинчи ва саккизинчи ўринларни банд этган. Алмабаев UFC турнирларининг марказий баҳсида октагонга чиққан илк қозоғистонлик жангчига айланади. 

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Рамазон Темиров ҳам шу оқшомда ўзининг промоушендаги иккинчи жангини ўтказади. У айнан Асу билан битта вазн вакили ҳисобланади. Ғалабали серия давом этса, икки қўшни жангчилар октагонда бир-бирларига қарши тўқнаш келиб қолишлари мумкин. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг