UZ

Сўнгги янгиликлар

15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0

07 ноя 11:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман. Шон Стрикленд чемпионлик камарини Дрикус Дю Плессидан ҳимоя қилади

Бу ҳақда UFC президенти Дана Уайт хабар берди.

Чемпионлик жанги 2024 йилнинг 20 январь куни Канаданинг Торонто шаҳрида ташкил этиладиган UFC 297 турнири доирасида ўтказилади.

Аввалроқ, ушбу турнирнинг марказий жангида енгил вазн чемпиони Ислам Махачев бразилиялик Чарльз Оливейра билан жанг қилиши айтилган эди, бироқ кейинчалик Уайтнинг ўзи бу фейк янгилик эканини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, америкалик 32 ёшли Шон Стрикленд сўнгги жангини 9 сентябрь куни собиқ чемпион Исраэль Адесаньяга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган ва чемпионга айланган эди. Дю Плессига қарши жанг унинг фаолиятидаги илк ҳимоя жанги бўлади.

Дрикус Дю Плесси эса охирги жангини 8 июль куни Роберт Уиттакерга қарши ўтказиб, иккинчи раундда техник нокаут орқали ғалаба қозонган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг