UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0

25 июл 10:00
Янгиликлар

Футбол

Расман: "Сурхон" Педро ва яна уч футболчи билан шартнома имзолади

Кеча Термизнинг "Сурхон" клуби раҳбарияти тўрт нафар футболчи билан шартнома имзолади.

Улар: Элдор Бойматов, Асрор Ғофуров, украиналик Микола Агапов ва бразлиялик Педро.

Элдор Бойматов биринчи даврани "Қизилқум" жамоасида, Асрор Ғофуров эса «Андижон» жамоасида ўтказган эди. Хужум чизиғини кучайтириш мақсадида Бразилиялик Педро жамоада олиб қолинди.

Яна қолган уч нафар бразилиялик футболчилар - Лукас, Салес ва Дуглас билан дўстона хайрлашилди. Ўзбекистонда легионерлар лимити 4+1 ни ташкил қилади. "Сурхон" жамоасида тўрт нафар легионер футболчилар тўп сурадиган бўлди. 

Дарко Станоевич ва Владимир Бубанья (Сербия);

Микола Агапов (Украина);

Педро (Бразилия)

Бу ҳали ҳаммаси эмас, жамоа яна бир қатор футболчилар билан шартнома имзолашни режалаштирган.

"Сурхон" ПФК матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг