UZ

Сўнгги янгиликлар

13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0 12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0 12:11Ковингтон UFC жангчилари ва Zuffa боксчилари ўртасидаги мукофот фарқи учун Дана Уайтни танқид қилди 0 11:40Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди 0 11:09Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви учун чипталар нархи маълум бўлди 0 10:38"Қўллар қичишяпти". Нурмагомедов жанг ўтказиш истагини билдирди 0 10:07Самбо бўйича юбилей 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувларидан ёрқин ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:36Ёшлар Олимпиадаси. Боксчимиз кореялик рақибасини техник нокаутга учратди + ФОТО 0 09:05А Серия. Етакчилар баҳсида "Интер"нинг қўли баланд келди + ВИДЕО 0 08:34Бугун Дана Уайт Дональд Трамп билан Оқ уйдаги лавозим ҳақида гаплашади 0 08:03UFC 335 турнири битта жангини йўқотди 0 07:32ММАчиларимиз IMMAF жаҳон чемпионатида 8 та медаль қўлга киритишди 0 07:01"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига Мадридда "Атлетико"ни мағлуб этди 0 23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0

08 дек 11:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман. UFC Лондонга қайтмоқда + ПОСТЕР

Теглар :  UFCЛондон
Буюк Британиянинг Лондон шаҳри яна бир бор UFC промоушени турнирига мезбонлик қилади.

Бу ҳақда расман лига раҳбарлари хабар беришди. Унга кўра, 2023 йилнинг 18 март куни Лондондаги The O2 аренада UFC 286 турнири бўлиб ўтади. Катта эҳтимол билан оқшомнинг марказий жанги асли келиб чиқиши ямайкалик, ҳозирда Британия шарафини ҳимоя қилаётган Леон Эдвардс ҳамда нигериялик Камару Усман ўртасида ўтказилади. 

Ушбу трилогия жангига қизиқиш жуда юқори. Шу йилнинг 20 август куни Солт-Лейк-Ситида ўтган UFC 278 турнирида Леон Эдвардс дунёни шок ҳолатига тушириб қўйганди. Очколар ҳисобига кўра рақибига ютқазаётган Леон жанг якунланишига 56 сония қолганда оёқ билан кучли ва аниқ зарба йўллаб, Камару Усманни нокаутга учратган ҳамда UFC чемпионига айланган эди. Бу билан Эдвардс 7 йил аввалги мағлубият учун Усмандан реванш ҳам олганди. 

Маълумот учун, The O2 арена 2022 йил ҳисобида иккита UFC турнирини қабул қилди. Март ойида UFC Fight Night 204, июлда эса UFC Fight Night 208 турнирлари британиялик мухлислар томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди. 

Британиядаги сўнгги рақамланган UFC турнири эса 2016 йилнинг октябрь ойида ўтказилган эди. Манчестер шаҳрида ўтган UFC 204 турнирида британиялик Майкл Биспинг ўрта вазндаги чемпионлик камарини Дэн Хендерсондан муваффақиятли ҳимоя қилганди. Лондоннинг ўзидаги сўнгги рақамланган UFC турнири эса 2010 йилнинг октябрига тўғри келади. Ўшанда ҳам Биспинг UFC 120 турнирининг марказий жангида япониялик Йошихиро Акиямадан устун келган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг