UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0

16 май 09:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман: UFC Луисвилл турнирининг марказий жангини тасдиқлади + ПОСТЕР

Хабар берганимиздек, 8 июнь куни АҚШнинг Кентукки штати Луисвилл шаҳрида UFC on ESPN 57 турнири ўтказилади.

Лига матбуот хизмати ушбу оқшомнинг марказий жангини расман тасдиқлади.

Унга кўра, ўрта вазн тоифасида UFC рейтингида тўртинчи ўринни эгаллаб турган америкалик Жаред Каннонир (17-6-0) турнир доирасида октагонга кўтарилади. Унга ўша куни рейтингнинг саккизинчи поғонасидаги Франция вакили Нассурдин Имавов (13-4-1) рақиблик қилади.

Ўтган йилнинг январь ойида Нассурдин Имавов ўзининг учта ғалабадан иборат сериясини тўхтатганди. Ўшанда у беш раундлик жанг якунида ҳакамларнинг якдил қарори билан Шон Стриклендга ютқазиб қўйганди. Имавовнинг Крис Кертисга қарши кейинги жанги эса ўтказилмаган дея топилган эди. Боиси, жангчилар иккинчи раундда бош билан тўқнашиб кетишганди. Шундан сўнг Нассурдин Роман Долидзени мағлуб эта олди.

Жаред Каннонир эса 2022 йилнинг июль ойида Исраэль Адесаньяга қарши кечган чемпионлик жангида ютқазди. Шундан кейин америкалик аралаш яккакураш устаси кетма-кет иккита жангда зафар қучди. Аввалига ҳакамларнинг айри қарори билан Шон Стриклендни, кейин эса Марвин Ветторини енгди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг