UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 11:38Ислам Махачев жанг қилиши кутилаётган UFC 336 турнири расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

21 апр 17:48
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман! UFC Нурсултон Рўзибоев иштирокидаги турнирни эълон қилди (ПОСТЕР)

Теглар :  UFC Baku
UFC матбуот хизмати навбатдаги Fight Night туркумидаги мусобақани эълон қилди.

Ташкилот 27 июнь куни Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида турнир ташкил этади. 

Бу Озарбайжондаги кетма-кет иккинчи йил ўтказилаётган мусобақа бўлади. Маълум бўлишича, UFC Баку билан яна уч йиллик шартномага келишган. Лига 2027 ва 2028 йилларда ҳам ушбу шаҳарда турнир ташкил этади.

Биз учун аҳамиятлиси, UFC Baku турнири доирасида ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев россиялик Андрей Пульяев билан жанг қилади. Мусобақа марказий жанги ҳозирча номаълум.

UFC Baku турнири учун ҳозирга қадар эълон қилинган жанглар:

Ўта енгил вазнда: Асу Алмабаев (23-3, Қозоғистон) vs Чарльз Жонсон (14-8, АҚШ)

Энг енгил вазнда: Бекзат Алмахан (12-3, Қозоғистон) vs Жан Мацумото (17-2, Бразилия)

Ярим оғир вазнда: Абдул-Раҳман Яҳьяев (9-0, Туркия) vs Жулиус Уолкер (7-2, АҚШ)

Ўрта вазнда: Абусупьян Магомедов (28-7, Германия) vs Михал Олексейчук (22-9, Польша)

Ўрта вазнда: Марвин Веттори (19-9-1, Италия) vs Исмаил Наурдиев (25-8, Марокаш)

Ўрта вазнда: Шара Буллет (16-1, Россия) vs Мишель Перейра (32-14, Бразилия)

Ўрта вазнда: Нурсултон Рўзибоев (36-9-2, Ўзбекистон) vs Андрей Пульяев (10-4, Россия)

Ўрта вазнда: Икрам Алискеров (17-2, Россия) vs Бруно Феррейра (15-3, Бразилия).



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг