UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0

28 ноя 14:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман! UFC Шара Буллетнинг навбатдаги жангини тасдиқлади

Ўрта вазн тоифаси рейтингида 14-ўринни эгаллаб турган Шарабутдин Магомедов галдаги рақибини билиб олди.

UFC бу маълумотни расман тасдиқлади. Россиялик аралаш яккакураш устаси аввал хабар берилганидек, 1 февраль куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ташкил этиладиган турнирда британиялик Майкл Пейжга қарши октагонга кўтарилади.

"Ҳа бу ҳақиқат – рақиб аниқ Майкл Пейж бўлади. Лекин бу жанг Шарани чемпионлик жангига яқинлаштирадими ёки йўқ, буни билмадим", - деди Буллетниг менежери Ризван Магомедов. 

Мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган Шарабутдин Магомедов бир ой олдин UFC промоушенидаги тўртинчи ғалабасини қўлга киритганди. Ўшанда у иккинчи раундда ўзининг собиқ спарринг-шериги Армен Петросянни нокаутга учратган эди. Бу жангига қадар Шара Буллет Бруно Сильва ва Михал Олексийчукни очколар бўйича мағлуб этган, Антонио Троколини эса нокаут қилганди.

Яримўрта вазнда собиқ Bellator чемпиони Майкл Пейж эса дунёнинг энг кучли лигасида иккита жанг ўтказиб, Кевин Холланддан устун келди, Йен Мачадо Гэррига эса ютқазиб қўйган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг