UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

12 окт 23:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман! UFC Шавкат Раҳмоновнинг навбатдаги рақиби ва жанг санасини эълон қилди. У ниҳоят ўз мақсадига эришди

Қозоғистонлик аралаш якка кураш устаси, ярим ўрта вазн тоифасида UFC камари учун даъвогар Шавкат Раҳмоновнинг навбатдаги жанги расман эълон қилинди.

У 8 декабрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC 310 турнири доирасида октагонга кўтарилади.

Аҳамиятлиси, Шавкат мусобақада ярим ўрта вазн чемпиони, америкалик Белал Муҳаммад билан жанг қилади. Бу Белал учун чемпионликдан кейинги илк ҳимоя жанги бўлади.

Маълумот учун, 36 ёшли Белал Муҳаммаднинг ҳисобида 24 та ғалаба ва 3 та мағлубият бор. У сўнгги олтита жангида фақатгина ғалаба қайд этмоқда.

29 ёшли Шавкат Раҳмонов эса ҳозирга қадар 18 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида муддатидан олдин зафар қучган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг