UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

21 июл 12:10
Янгиликлар

Эшкак эшиш, Олимпия ўйинлари, Париж-2024

Расман. Халқаро Олимпия қўмитаси беларуслик Токио Олимпиадаси совриндорининг Ўзбекистон таркибига ўтишини маъқуллади

Эшкак эшиш бўйича Токио Олимпиадасининг кумуш медали совриндори Анна Пракатень Париждаги ўйинларда Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

"Ижроия қўмитаси уч йиллик кутиш муддатидан озод қилиш ҳақидаги сўровга рози бўлди ва спортчиларнинг Париждаги Олимпиада ўйинларида Миллий Олимпия қўмиталари вакили бўлиш ҳуқуқини тасдиқлади", деб ёзди ХОҚ вакили Кристиан Клауе ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали.

Пракатень Ўзбекистон терма жамоасига сафига 2023 йилнинг апрель ойида ўтган эди. У Осиё ўйинларида мамлакатимизга олтин медални тақдим этган эди.

Маълумот учун, Анна Минскда туғилган ва 2016 йилгача Беларус терма жамоаси сафида ҳаракат қилган, кейин эса Россия терма жамоасига ўтган. Токио-2020 Олимпия ўйинларида у яккалик баҳсларида кумуш медални қўлга киритганди. Париждаги мусобақада ҳам Анна Ўзбекистон сафида яккалик дастурида чиқиш қилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг