UZ

Сўнгги янгиликлар

12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0

09 сен 11:40
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Расмий стартига 10 кун қолган Осиё ўйинлари манзилида рекорд даражадаги ёғингарчилик сабаб миллионлаб одамлар эвакуация қилинмоқда

Япониянинг Аичи префектурасида икки кундан бери кучли ёмғир ёғмоқда.

Нагоя шаҳрида рекорд даражадаги ёғингарчилик — соатига 104,5 мм қайд этилди. "Yomiuri" нашрининг хабар беришича, шаҳар ҳокимияти 2 миллион кишини эвакуация қилмоқда.

Шаҳарнинг гавжум маркази — Сакае туманида йўлларни сув босган, сув сатҳи тиззагача кўтарилган. Поездлар, автобуслар ва бошқа жамоат транспортлари қатнови айнан тиғиз вақтда тўхтатилди. Жумладан, JR, Meitetsu компаниялари, Нагоя шаҳар метроси ўз ишини тўхтатди. Нагоя вокзали яқинида ва бошқа жойларда уйига қайта олмаган одамлар учун вақтинчалик жойлаштириш пунктлари ташкил этилди.

Япония метеорология хизмати Шонай дарёси учун "бешинчи даражали сув тошқини бўйича махсус огоҳлантириш" эълон қилди. Чубу минтақавий ривожланиш бюроси маълумотларига кўра, префектура ҳукумати тасарруфидаги 15 та ер ости ўтиш йўлидан иккитасини сув босган. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Ёғингарчилик рекорди Нагоя метеорология обсерваторияси томонидан 8 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 15:53 дан 16:53 гача бўлган вақт оралиғида қайд этилган. Аввалги рекорд (97 мм) Японияда 2000 йил 11 сентябрда Токай ҳудудида қайд этилган эди.

Маҳаллий метеорология обсерваторияси маълумотларига кўра, бугун, 9 сентябрь куни соат 18:00 га қадар 24 соат ичида айрим ҳудудларда ёғингарчилик миқдори 200 мм га етиши, 10 сентябрь куни соат 18:00 га қадар эса яна 80 мм ёғин ёғиши кутилмоқда. Агар чизиқли ёмғир минтақаси шаклланадиган бўлса, ёғингарчилик миқдори маҳаллий даражада янада ортиши хавфи мавжуд.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг