UZ

Сўнгги янгиликлар

17:08Бу факт: Нурсултон Рўзибоев UFC'да энг узун ғалабали сериядаги тўрт жангчидан бири! 0 16:35US Open 2026. Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева асосий тўрдаги иштирокини бошлайди 0 16:01Гусковнинг мураббийи: "Мағлубият сабабини биламан" 0 15:36"Ман Сити" "Ливерпуль" футболчисига 99 млн таклиф қилишга тайёр — Романо 0 15:03"Барча Умар Нурмагомедовни бўлажак чемпион деб ҳисобларди, нима бўлганини кўрдингизми?" - Сонг Ядонг 0 14:31"ММАга қайтиш учун энди қарилик қиламан" - Забит Магомедшарипов 0 13:57Статистикага кўра Хргович жанг тўхтатилган вақтда Итаумага ютқазаётганди 0 13:30Лео Месси тарихда иккинчи ўринга кўтарилиб oлди 0 12:58"Аспиналлни тезроқ октагонга қайтариш керак" - собиқ чемпион 0 12:34Жалолов билан жанг қилиши мумкинлиги айтилган Мурат Гассиев Тайсон Фьюрига қарши рингга чиқиши мумкин 0 12:07"Биз айнан шу зарбани ишлагандик" - Сонг Ядонг нокаут ҳақида 0 11:40"Барселона" ҳимоячиси € 8,5 млн эвазига "Реал Сосьедад"га ўтди 0 11:13Двалишвили Нурмагомедовнинг мағлубиятига битта эмоджи билан муносабат билдирди 0 10:49Ҳумоюн билан жанг қилиши кутилган Мадраҳимов Тошкентга октагонга чиқади + ПОСТЕР 0 10:22Ислам Махачев Нурмагомедовнинг UFC`даги иккинчи мағлубияти ҳақида гапирди 0

16 янв 17:10
Янгиликлар

Футбол

Равшан Ҳайдаров: "Футболчиларимиз жанговар ҳолатда"

U-23 Осиё Кубоги чорак финалидан ўрин олган Ўзбекистон – Хитой беллашуви олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ва ярим ҳимоячи Сардор Баҳромов қатнашди. 

"Ассалому алайкум. Барчага хайрли кун. Олдимизга қўйилган дастлабки вазифани бажариб, шу босқичга етиб келганимиздан хурсандмиз. Плей-оффга чиққан барча жамоаларни қутлаймиз. Эртага мақсадларимизга эришиш йўлидаги энг муҳим ўйин бўлиб ўтади. Тикланиш жараёнидан ўтиб, Хитойнинг ўйинларни таҳлил қилиб чиқдик. Ўйлайманки, жамоамиз ўйинга шай ҳолатда.

Эртага Ар Риёдда эмас, нисбатан иссироқ бўлган Жиддада ўйнашимиз ноқулайлик туғдирмайдими? Албатта, айтганингиздек, биз Жиддага кўчиб ўтдик. Бу ерга мослашиш жараёнини бошдан кечирмоқдамиз. Бироқ фарқ жуда катта эмас. Ўйлайманки, бундай ўзгаришлар жамоамизга таъсирини ўтказмайди.

Хитойдан кўра 1 кун кўп дам олишимиз қандайдир устунлик берадими? Шу бир кунимизни учиб келишга ва йўлга сарфладик. Шунга қарамай, Жиддага мослашдик. Бу ерда 2 та машғулот олиб боришга улгурдик. Назарий машғулотлар орқали Хитой қандай ўйнашини йигитларга таништириб боряпмиз. Ўйинимизни янада мукаммалроқ қилиш ҳаракатидамиз. Барча керакли нарсалар қилиняпти. Ибраимовдан ташқари ҳамма жанговар ҳолатда. Фақат шу футболчимиз сариқ карточкалари 2 тага етгани учун ўйинни ўтказиб юборади.

Хитойни анчадан бери биламиз. Кўп мусобақаларда рўбарў келганмиз. Йилдан йилга ривожланиш ва таркиб ўзгариши кузатилади. Уларда жамоа ўзининг энг яхши пайтига келган ва яхши авлод шаклланган. Хитойда мурабийлар штаби ҳам анчадан буён бирга ишлаб келади. Ҳурматга сазовор ва кучли жамоа. Уларнинг кучли ва заиф томонларини ўрганиб, йигитларга етказяпмиз. Эртага чиройли ўйин бўлади.

Мусобақа учун U-21 жамоамизни танлаб олганимиз футбол сиёсатимизни ривожлантиришга мосдир. U-23 саралаш мусобақаларида нисбатан ёшроқ ва аралаш таркибдан фойдаланиб келмоқдамиз. Асосий урғу Олимпиада ёшидаги футболчиларга қаратилган. Олимпиада йўлланмасини тақдим этувчи кейинги U-23 турнирига футболчиларни тайёрлаб борамиз. Бу — биз танлаган йўл. U-23 Осиё Кубогини ҳурмат қиламиз, биз бунга жиддий ёндашамиз. Ҳамма терма жамоанинг мусобақадан мақсади — миллий терма жамоага кўприк вазифасини бажариш", – деди Ҳайдаров.

"Шу босқичга етиб келганимиз билан Ўзбекистон халқини табриклайман! Эртага жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Қийин ўйинларда майдонга тушдик, буёғига рақиб танлаш йўқ. Хитой билан баҳсда фақат ғалабани кўзлаб тушамиз.

Хитой яхши жамоа. Биздан ёши катталар ҳам, ёши кичиклар ҳам улар билан жанговар ўйин намойиш этган. Эртага ўзимизнинг ижобий томонларимизни кўрсатиб, кейинги босқичга чиқишга уринамиз", – дея фикр билдирди Баҳромов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг