UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0

26 фев 07:23
Янгиликлар

Спорт курашлари

Равшан Рўзиқулов: Токиога тўлиқ таркибда боришга ҳаракат қиламиз

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ўтказилган икки ҳафталик халқаро ўқув-машғулот йиғинини якунлади.

Ушбу йиғин эртадан Киев шаҳрида старт оладиган халқаро хотира турнирига тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Биз йиғин якунлари ва бўлажак турнирда иштирок этадиган курашчиларимизнинг имкониятлари ҳақида терма жамоа бош мураббийи Равшан Рўзиқуловдан интервью олдик.  

- Икки ҳафта давомида машҳур "Стайки" спорт мажмуасида машғулот ўтказдик, - дея сўз бошлади "классик" курашчиларимиз устози. - Фурсатдан фойдаланиб, ушбу йиғинни ташкил этиб берган Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раҳбариятига раҳмат айтмоқчиман. Бу жуда ҳам муҳим йиғин эди. Унда Беларусь, Қозоғистон, Озарбайжон каби давлат терма жамоалари билан бирга кунига икки маҳалдан машғулот ўтказдик. Машғулотлар яхши шароитларда ҳамда кучли курашчилар билан кечди. Йиғин тугаши биланоқ халқаро турнирда қатнашишимиз ҳам айни муддао бўляпти. Курашчиларимиз машғулотда орттирган тажрибаларини бевосита амалда синаб кўришади. 

- Курашчиларимизнинг бугунги жисмоний тайёргарлиги сизни қониқтиряптими?

- Барибир бир йил давомида карантинда қолингани нафақат бизга, балки дунёнинг бошқа курашчиларига ҳам таъсир ўтказгани бор гап. Юқорида айтганимдек, аввалига ўзимизда, кейин Минскда ташкил этилган машғулотлар сиз айтган жисмоний ҳолатни маромига етказиб олиш учун хизмат қилди. Лицензион мусобақаларимизгача ҳали вақт бор. Ўйлайманки, унгача курашчиларимиз оптимал спорт формаларига кириб оладилар. Ҳозирда Элмурат Тасмурадов, Жалгасбай Бердимуратов ва Рустам Ассакалов Токио Олимпиадаси лицензиясига эга. Қолган курашчиларимиз Қозоғистон ва Болгарияда ўтказиладиган лицензион турнирларда ушбу имкониятни қўлга киритиш учун астойдил ҳаракат қилишади. Асосий мақсадимиз - Токиога тўлиқ таркибда йўл олиш. Бунинг учун йигитлар мусобақаларда борларини бериб иштирок этишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг