UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0

18 май 11:13
Янгиликлар

Спорт курашлари

Равшан Рўзиқуловни табриклаймиз!

Бугун юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Равшан Рўзиқулов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Равшан Рўзиқулов - 1985 йил 18 май куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Спортчилик фаолиятида Доха-2006 Осиё ўйинлари, Осиё чемпионатлари совриндори бўлган ва жаҳон чемпионатларида ҳам бир неча бор юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган. У кишининг мураббийлик фаолияти терма жамоамиз тарихида кескин бурилиш ясади деб бемалол айта оламиз. 

Зеро, классик курашчиларимиз ўтган йил лицензион дунё биринчилигида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритиб, Токио-2020 Олимпия ўйинларига 3 та йўлланмага эга бўлди. Мана шундай юқори натижалар самараси ўлароқ Равшан Рўзиқулов 2019 йил “Миллий спoрт мукофоти” танловида “Йилнинг энг яхши мураббийи” номинациясида ғолиб бўлди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси Равшан Рўзиқуловни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг