19 окт 19:10
Янгиликлар
Футбол
"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин
"Реал" "Спортинг"нинг 15 ёшли ярим ҳимоячиси Хакобо Афонсуни сотиб олишдан манфаатдор, дея хабар берди ESPN.
Манбанинг маълум қилишича, Мадрид клуби футболчининг ўсишини кузатишда давом этмоқда ва унинг трансферини яқин ойлар ичида расмийлаштириши мумкин.
"Реал" скаутлари Афонсунинг жисмоний кўрсаткичларини, тўпни олдинга олиб чиқиш ҳамда майдон чуқурлигидан ҳужумларга қўшилиш қобилиятини юқори баҳоламоқда.
Ярим ҳимоячи Испания ва Португалия фуқаролигига эга бўлиб, Испания ўсмирлар терма жамоаларида тўп тепади. Унинг отаси Нуну Афонсу илгари "Бенфика" сафида ўйнаган.
Ҳавола :
Манба : Sporting Adeptos
Фикрлар