UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

17 мар 10:43
Янгиликлар

Футбол

“Реал” Флорентино Перес раҳбарлигидаги 900-ўйинини ўтказди

Хабарингиз бор, кеча оқшом Мадриднинг “Реал” клуби Ла Лиганинг 26-турида “Сельтани” мағлуб этди.

Ушбу учрашув “Қироллик клуби”нинг Флорентино Перес раҳбарлигидаги 900-ўйинига айланди. 72 ёшли президент қўл остида “бланкос”лар 596та ғалабани қўлга киритиб, 151та дурангни қайд этган. Қолган 153 баҳсда эса рақибларнинг қўли баланд келган. 

Переснинг “Реал”даги фаолияти давомида жамоа турли мусобақаларда 24та совринга эга чиқди. Ўйинлар ва титуллар борасида у фақатгина Сантьяго Бернабеу Йестедан ортда қолмоқда.

Бернабеу “қаймоқранглилар”ни 1943-1978-йиллари бошқарган. Унинг даврида “Реал” 1407 бора майдонга тушиб, 811 ғалаба, 272 дуранг ва 324 мағлубиятни қайд этган. Шунингдек, жамоа 35та совринни ўзиники қилиб олган.

Эслатиб ўтамиз, Перес 2000-2006-йилларда “Реал” президенти сифатида илк марта фаолият олиб борган бўлса, 2009-йилда ўтказилган сайловда ғолиб чиқиб иккинчи маротаба “бланкос”лар раҳбарига айланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг