13 мар 13:19
Янгиликлар
Футбол
"Реал" футболчисини 50 миллион еврога сотмоқчи
Мадриднинг "Реал" жамоаси ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинга учун ёзда таклифларни кўриб чиқади.
Маълумотларга кўра, "Қироллик клуби" томонидан ўйинчи учун бошланғич нарх 50 миллион евро этиб белгиланган.
Камавинга "Реал"да 2021 йилнинг ёзидан бери ўйнайди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 31 та ўйинда иштирок этиб, 2 гол ва 1 голли узатма қайд этди. Футболчи билан шартнома 2029 йил ёзигача амал қилади.
Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг нархи 50 миллион еврони ташкил этади.

Ҳавола :
Фикрлар