19 апр 15:14
Янгиликлар
Футбол
"Реал" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин
"Реал" ҳимоячиси Давид Алаба фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
Бу ҳақда Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, "Манчестер Юнайтед" австриялик футболчини сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда. "Қизил иблислар" футболчини шу ёзда эркин агент сифатида текинга сотиб олмоқчи.
МЮ Алабани мудофаа чизиғини харажатсиз мустаҳкамлаш усули сифатида кўрмоқда. Ҳимоячининг тажрибаси, кўп қирралилиги ва етакчилик фазилатлари "Манчестер Юнайтед"га ёқади.
Ҳавола :
Манба : x.com/Ekremkonur
Фикрлар