UZ

Сўнгги янгиликлар

20:22Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилади! UFC 333 турниридан ОНЛАЙН 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0

10 дек 14:30
Янгиликлар

Футбол

"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради

Теглар :  Қирғизистон
Бугун, 10 декабрь куни Қирғизистон футбол иттифоқи президенти Камчибек Ташиев иштирокида Роберт Просинечки билан шартнома имзоланди.

Келишув 1 йил ва 1 ой муддатга мўлжалланган бўлиб, агар жамоа "Осиё Кубоги-2027"да муваффақиятли иштирок этса, шартнома яна 3 йилга узайтирилади.

Жаҳон футболи афсонаси Роберт Просинечки — "Реал", "Барселона" ва "Црвена Звезда"нинг собиқ футболчиси, ЖЧ-1998 бронза медали соҳиби эндиликда Қирғизистон терма жамоасига устозлик қилади!

Мутахассис бунга қадар тўртта миллий терма жамоани бошқарган:

  • Хорватия (2006–2010)

  • Озарбайжон (2014–2017)

  • Босния ва Герцеговина (2018–2019)

  • Черногория (2024–2025)


Қирғизистон терма жамоасининг янги устози Роберт Просинечки қандай футболчи бўлган?

Роберт Просинечки — шунчаки мураббий эмас, балки 90-йиллар жаҳон футболининг ҳақиқий афсоналаридан бири. У ўйинни ташкил қилиш, аниқ пас ва кучли зарбалари билан машҳур бўлган ноёб истеъдод эгаси эди.

Қуйида унинг футболчилик фаолиятидаги энг муҳим фактларни келтириб ўтамиз:

  • Европа чўққиси: Просинечкининг юлдузли онлари "Црвена Звезда" клуби билан боғлиқ. У 1991 йилда Белград клуби сафида Европа Чемпионлар кубоги (ҳозирги Чемпионлар лигаси) ғолибига айланган. У жамоанинг "мияси" ҳисобланарди.

  • Икки гранд таркибида: Хорватиялик ярим ҳимоячи Испаниянинг азалий рақиблари — ҳам "Реал Мадрид" (1991–1994), ҳам "Барселона" (1995–1996) сафида тўп сурган тарихдаги кам сонли футболчилардан бири ҳисобланади.

  • Терма жамоалардаги рекорд: Просинечки Жаҳон чемпионатлари тарихида икки хил давлат терма жамоаси сафида гол урган ноёб футболчидир (1990 йилда Югославия ва 1998 йилда Хорватия таркибида).

  • Жаҳон эътирофи:

    • 1987 йилда Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолиби бўлган ва турнирнинг "Энг яхши футболчиси" (Олтин тўп) деб топилган.

    • 1990 йилги Жаҳон чемпионатининг "Энг яхши ёш футболчиси" унвонини қўлга киритган.

    • 1998 йилги Францияда ўтган мундиалда Хорватия терма жамоаси билан бронза медалларига эга чиққан.

  • АПЛдаги фаолияти: Фаолиятининг сўнгги қисмида Англиянинг "Портсмут" клубида ўйнаб, жамоани қуйи лигага тушиб кетишдан сақлаб қолган ва маҳаллий мухлислар ёқимтойига айланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг