28 апр 19:06
Янгиликлар
Шахмат, Футбол
"Реал" ёки "Барса"? Жавоҳир Синдаров қайси жамоага мухлислик қилишини айтди
Гроссмейстер Жавоҳир Синдаров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида мухлислар билан мулоқот қилди.
У мухлисининг "Нима учун "Барселона"ни яхши кўрасиз?" деган саволига жавоб қайтарди.
"2013 йилдан бери Мессининг катта мухлисиман. 2014 йилги Жаҳон чемпионатидаги мағлубиятни ва ўшанда қандай йиғлаганимни эслайман, аммо орадан 8 йил ўтиб у чемпион бўлганида, у учун жуда хурсанд бўлганман. Мессининг "Барселона"даги ўйинларини эслайман ва ўшандан бери мен бу жамоанинг катта мухлисиман", - деб ёзди Синдаров.

Ҳавола :
Манба : instagram.com/javokhir_sindarov
Фикрлар