UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0 13:42Классик шахматда катта ўзгариш: партиялар вақти қисқариши мумкин! 0 13:11Рико Верховен Деонтей Уайлдерга қарши жанг қилишга розилик берди 0 12:40Дана Уайт Перейранинг UFC шарҳловчиларига таъсир ўтказиши ҳақидаги гапларини рад этди 0 12:09Муҳаммад Салоҳ Еврокубокларда ҳали ҳеч ким қилган натижага эришди 0 11:38Фарид Башарат: "Кутдим, аммо бу содир бўлмади" 0 11:07Собиқ Bellator чемпиони вазн қилиш учун сочини кесди + ФОТО 0 10:36UFC 333 турнири ҳарбий ҳаракатлар сабаб БААдан кўчирилиши мумкинми? Дана Уайт жавоб берди 0 10:05Sofacore. Каримов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34UFC Fight Night 291: Хоакин Бакли – Майк Мэлотт турнири иштирокчиларининг тўлиқ рўйхати тасдиқланди 0 09:03Дана Уайт Стрикленднинг UFC’даги гонорар бўйича эътирозига жавоб берди 0 08:32Ўзбекистонлик икки оғир атлетикачининг допинг-синамасида тақиқланган моддалар аниқланди 0 08:01Конференциялар лигаси. "Лугано"да иродали ғалаба, Каримов 75 дақиқа ўйнади + ВИДЕО 0 23:24Шоҳжаҳон Эргашев, "Сатурн" ва бошқалар - IBA Nomad 16 турнири олдидан матбуот анжумани ва face-to-face ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0

03 мар 12:44
Янгиликлар

Футбол

"Реал"нинг уч футболчиси "Хетафе"га қарши ўйиндаги ҳаракатлари сабаб "Сельта" билан учрашувни ўтказиб юборади

Мадриднинг "Реал" клуби кеча тунда ўз майдонида "Хетафе" жамоасига кутилмаганда имкониятни бой (0:1) бериб қўйганди.

"Реал" ҳимоячилари Дин Хёйсен ва Альваро Каррерас, шунингдек, ҳужумкор ярим ҳимоячи Франко Мастантуоно Испания чемпионатининг 27-турида "Сельта"га қарши ўйинда иштирок этмайди. Учрашув 7 март куни бўлиб ўтади.

"Хетафе"га қарши ўйинда Хёйсен ва Каррерас ҳар бири биттадан сариқ карточка олди. Бу карточкалар улар учун мавсумдаги бешинчиси бўлгани учун, огоҳлантиришлар сони ортиб кетгани сабабли испан чемпионати қоидаларига кўра кейинги ўйинда майдонга туша олмайдилар. Франко Мастантуоно эса тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этди.

Жорий мавсумда барча турнирлар доирасида Дин Хёйсен 33 та ўйин ўтказиб, битта гол урди ва иккита голли узатма берди. Альваро Каррерас 34 та ўйинда иштирок этиб, иккита гол ва иккита ассист қайд этди. Франко Мастантуоно эса 26 та ўйинда 3 та гол урди ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг