UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

29 дек 16:01
Янгиликлар

Регби

Регби бўйича очиқ биринчилик ғолиблари аниқланди

Теглар :  РегбиФарғона
27 декабрь куни Фарғона вилоятида спортнинг регби тури бўйича “Вилоят очиқ биринчилиги” мусобақаси старт олган эди.

Фарғона Давлат Университетининг спорт мажмуасида ташкил этилган мусобақа бугун, 29 декабрь куни ўз якунига етди ва ғолиблар аниқланди.

Ушбу мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 октябрдаги “Регби спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4500-сонли қарори ижросини таъминлаш ва ушбу спорт турининг аҳолини ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида ўтказилди.

Мазкур нуфузли мусобақада Фарғона вилоятидаги 15 та корхона, ташкилот ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларининг ишчи ходимларидан ташкил топган жамоалари иштирок этдилар. Қизиқарли ўтган мусобақада фахрли 3-ўринни вилоят терма жамоаси, 2-ўринни вилоят ИИБ жамоаси эгаллаган бўлса, 1-ўринни Шарқий ҳарбий округининг “Жасорат” жамоаси қўлга киритди.

Шунингдек, 7 та номинация бўйича фаол ўйинчилар вилоят ҳокимлиги томонидан 1, 2, 3-даражали медал, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг