UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0

03 мар 20:20
Янгиликлар

Регби

Регби жамоамиз жанубий африкалик мураббий билан Париж Олимпиадасига тайёрланмоқчи эмиш

Теглар :  Регби
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти федерация ва ассоциацияларимизнинг Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик дастурларини муҳокама қилиш юзасидан олиб бораётган онлайн учрашувларини давом эттиради.

Бугун Ўзбекистон регби федерациясининг мазкур мусобақалар учун тайёрлаган режаси кўриб чиқилди. Онлайн йиғилишни МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов олиб борди. Унда, шунингдек, Ўзбекистон регби федерацияси бош котиби Қаҳрамон Жалилов, Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорат мактаби директор Жасур Акрамов, жамоа мураббийлари ва Қўмита ходимлари қатнашишди. 

Тақдимотни Қаҳрамон Жалилов олиб борди ва федерациянинг яқин йилларга тузилган режалари билан таништирди. Унга мувофиқ, регби спортида етакчи мамлакатлардан саналган Жанубий Африка Республикасидан ташриф буюрган мутахассис Андре Хуман жамоамизни мусобақаларга тайёрлайди. Йиғилишда МОҚ раиси шу ва бошқа режалар борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши билан регби жадал суратларда ўсишда давом этмоқда. Бу кетишда регби ҳам яқин йиллар ичида ўзбек спортида юқори ўринлардан бирига кўтарилиб олади. Бунинг учун, албатта, бироз вақт керак. Бундай тажрибали хорижлик мураббий ва Сизлардек ўз ишининг жонкуярлари билан жамоамизни етакчилар қаторига олиб чиқа оламиз”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Қайд этиш жоиз, Рио-2016 Олимпия ўйинларидан мусобақа дастурига регби-7 йўналиши киритилган. Ўзбекистон регби федерациясининг режасига кўра, жамоамиз Париж-2024 Олимпия ўйинларига лицензия олишни мўлжалламоқда. Учрашувда, Республикада ушбу спортни янада оммалаштириш, ёшлар жамоасини шакллантириш учун селекция сиёсатини йўлга қўйиш, терма жамоа учун халқаро ўқув-машғулот йиғинлари ва мусобақаларни ташкил қилиш каби йўналишларда тавсиялар берилди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг