UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

14 июл 14:19
Янгиликлар

Бошқалар

Ретро. 2006 йил Тошкентда Эронни тахтдан ағдариб, илк бор Осиё чемпиони бўлган Японияни тақдирлаш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ

Сайтимизнинг "Ретро!" саҳифасида яқин ўтмишнинг тарихга муҳрланган мусобақаларидаги ажойиб суратларни эътиборингизга ҳавола қилишда давом этамиз.

2006 йилнинг 21-27 май кунлари Осиё Футбол конфедерация томонидан Тошкентда ўтказилган футзал бўйича Осиё чемпионатини эслашда давом этамиз. 

Эътиборингизга футзалчиларимиз Осиё вице-чемпионига айланган тарихий мусобақанинг тантанали тақдирлаш маросими акс этган суратларни томоша қилишни тавсия этамиз. Финалда Ўзбекистон терма жамоаси Сержио Сапо бошчилигидаги Японияга 1:5 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Тошкентда Эроннинг якка ҳокимлигига чек қўйилган, Япония эса ўз тарихида илк бор Осиё чемпиони бўлганди.    

Тақдирлаш маросимида учта номинация бўйича ҳам ғолиблар аниқланган эди. Япониялик Кеничиро Когуре Осиё чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилган. Эрон футзали афсонаси Воҳид Шамсайи 16 та гол билан турнир тўпурари бўлган. Ўзбекистон эса Fair-Play (Ҳалол ўйин) совринини қўлга киритганди. Бронза медали учун кечган баҳсда Эрон Қирғизистондан 5:3 ҳисобида устун келган эди.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг