UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

09 окт 17:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рейтинг. Дунё, Европа, Осиё, Марказий Осиё миқёсидаги энг кучли ММА лигалари ҳақида биласизми?

Бу ҳақда FightMatrix нашри тузган рейтингда таништирамиз!

Дунё рейтингда шубҳасиз, UFC пешқадам. Иккинчи ўринда эса яна бир АҚШ промоушени - Bellator турибди. Учликни Аҳмат Лигаси - Absolute Championship Akhmat якунлаб берган. Айнан мазкур лига Европа миқёсида тенгсиз ҳисобланади. Ушбу лигага Россияда асос солинган.

Осиёда Сингупурнинг ONE FC лигаси пешқадам, ушбу лига дунё рейтингида кучли бешликка кирган. ONE лигасидан сўнг, олтинчи ўринни Хабиб Нурмагомедов асос солган Eagle FC лигаси эгаллаган. Шунингдек, кучли ўнликдан Осиёнинг яна бир ММА лигаси - Rizin ўрин эгаллаган. Мазкур промоушен дунё рейтингида тўққизинчи поғонада қайд этилган.

Шунингдек, рейтинг Марказий Осиёнинг энг кучли ММА лигасини ҳам аниқлаб берди. Унга кўра, дунё рейтингида 26-ўринни банд этган Octagon лигаси Марказий Осиёда тенгсиз деб топилди. Қозоғистоннинг мазкур ММА промоушенида Осиё қитъасида бешинчи энг яхши лига деб топилди. Қизиғи, Octagon'дан кейинги ўринни ҳам Қозоғистон промоушени - Naiza FC эгаллаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг