UZ

Сўнгги янгиликлар

12:36Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 12:05Кукурелья Гюлер ҳақида: "У ёш болага ўхшайди, лекин унинг ўйини ҳайратланарли" 0 11:34UFC 334 турнирининг асосий янгилиги Нурмагомедов бўлиши мумкин 0 11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0 10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0 09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0

05 янв 17:54
Янгиликлар

Дзюдо

Рейтинг карвонбошиси Давлат Бобонов 10 000 долларга эга бўлди

Теглар :  Давлат Бобонов
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) 2021 йилни рейтинг пешқадами сифатида якунлаган 14 нафар дзюдочига мукофот тариқасида 10 000 АҚШ доллари тақдим этади.

IJF шу йўл билан 14 та вазн тоифасида Олимпиада йилини биринчи ўринда якунлаган дзюдочиларни тақдирлашга қарор қилди. Ўн минг долларга эга чиққанлар орасида Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори Давлат Бобонов ҳам бор. Ҳамюртимиз -90 кг вазн тоифаси рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди.   

Эътиборга молик жиҳати шундаки, дзюдо ватани ҳисобланган Япониядан ҳеч ким ўз вазнида 2021 йилни пешқадам сифатида якунлай олмаган. Рейтинг карвонбошиси сифатида пул мукофотига тўрт француз, икки нафардан грузин, рус ва косоволик, бир нафардан Хитой Тайпэйи, Жанубий Корея, Хорватия ва Ўзбекистон вакили эга бўлган. 

2021 йил рейтинг пешқадамлари:

Эркаклар

-60 кг: Янг Юнг Вей (Хитой Тайпейи) 5140 очко

-66 кг: Ан Баул (Жанубий Корея) 5240 

-73 кг: Лаша Шавдатуашвили (Грузия) 5475 

-81 кг: Тато Григалашвили (Грузия) 6592 

-90 кг: Давлат БОБОНОВ (Ўзбекистон) 7536

-100 кг: Арман Адамян (Россия) 5420 

+100 кг: Тамерлан Башаев (Россия) 6250 

Аёллар

-48 кг: Дистриа Красники (Косова) 5920 

-52 кг: Амандин Бушар (Франция) 5890 

-57 кг: Нора Гжакова (Косова) 5880 

-63 кг: Клариссе Агбегненоу (Франция) 7200 

-70 кг: Барбара Матич (Хорватия) 5595 

-78 кг: Маделин Малонга (Франция) 5940

+78 кг: Роман Дико (Франция) 6450

Маълумот учун, 2022 йилги дзюдо мавсуми Португалия Гран-приси билан бошланади. Одивелаш шаҳри мезбонлик қиладиган ушбу турнир 28-30 январь кунлари бўлиб ўтади. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг