UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Дунёнинг иккинчи ракеткаси Shanghai Masters`да муваффақиятли старт олди 0 18:55Бу қизиқ! 29 бор Гиннес рекордлар китобига киритилган ўзбек полвони ҳақида эшитганмисиз? 0 18:34Адесанья Стрикленд билан реванш жангиги истамоқда 0 18:13Ўзбек ва жаҳон футболи ҳамда футзали юлдузлари ўртасида учрашувда мухлислар 18 та гол кўришди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:52Матиасдан чемпионлик камарини тортиб олган Лиам Паронинг илк рақиби ва жанг санаси маълум + ПОСТЕР 0 17:31"FIA Motorsport Games 2024" турнири учун таркибимиз эълон қилинди 0 17:1038 ёшли Альдо: "Мақсадим - UFC чемпионлиги!" 0 16:49"Ювентус" майдонга тушмай маош олаётган юлдуздан қутилмоқчи 0 16:28Стол теннисчиларимизнинг Осиё чемпионати учун таркиби маълум 0 16:07Тўрт нафар аралаш яккакураш устамиз Octagon 64 турнири прелим кардида жанг қилади 0 15:46Алекс Перейра Халил Раунтри билан жанг учун ўз режасини айтди 0 15:25"Барселона" ва "Nike" ўзаро келишувга эришди 0 15:04Доминик Тимга Niki Awards соврини топширилди 0 14:43Илия Топурия Ислам Махачевни октагонга чорлади 0 14:22"Ҳумо" сафига яна бир тажрибали ҳужумчи келиб қўшилди 0

11 авг 02:40
Янгиликлар

Бокс/ММА, Дзюдо, Эшкак эшиш, Токио-2020

Рио-2016. 5-кун. Спортчиларимизнинг бугунги иштироклари якунланди

Бугун Олимпиадада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчиларнинг мусобақалардаги иштирокларини ушбу саҳифада онлайн тарзда кузатиб бориш мумкин бўлди.



02:45.Шу тариқа бугунги репортажимиз якунланди. Эртагача!


2:39. ФАЗЛИДДИН РАҚИБИНИ ТЕХНИК НОКАУТ ЭВАЗИГА МАҒЛУБ ЭТДИ! БАРАКАЛЛА!


02:33. Боксчимиз рақибини нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. Иккинчи раундда ҳам ғалаба.


02:30. Биринчи раунд боксчимиз фойдасига!


02:22. Рингга боксчимиз ва унинг рақиби чиқиб келмоқда! Олға, Фазлиддин! Газни бос!


01:45. Ярим соатдан сўнг Фазлиддин Ғоибназаров (-64 кг) конголик Дивал Малонгага қарши жанг ўтказади. Кутамиз!


01:30. Дўстматовнинг ярим финалдаги рақиби америкалик боксчи Нико Эрнандес бўлади.


01:11. Ажойиб! ҲАСАНБОЙ ДЎСТМАТОВ ПРИНЦИПИАЛ РАҚИБИНИ МАҒЛУБИЯТГА УЧРАТДИ ВА ЯРИМ ФИНАЛГА ЙЎЛЛАНМА ОЛДИ!


01:08. Иккинчи раунд ҳам Ҳасанбой фойдасига ҳал бўлди.


01:04. Биринчи раундда ҳамюртимиз ғолиб! Яхши!


01:00. Бошладик!


00:58. Боксчилар рингга чиқиб келишмоқда! Дўстматов қизил либосда, рақиб боксчиси эса кўк рангли либосларда жанг ўтказадилар.


00:50. Агар боксчимиз бугун ғалаба қозонадиган бўлса унинг ярим финалдаги рақиби эквадорлик ёки америкалик спортчи бўлади. 


00:40. Жанг бошланишига 20 дақиқа қолди!


23:30. 49 кг вазн тоифасида рингга чиқадиган Дўстматовнинг рақиби қозоғистонлик Биржан Жакипов бўлади. У ҳам ғалаба қозонса ярим финал йўлланмасини қўлга киритади.


22:20. Энди Ҳасанбой Дўстматовнинг жангини кутамиз. Соат 01:00 да!


22:12. У энди ярим финалда россиялик боксчига қарши жанг қилади!


22:05. ЯХШИИИИ! РУСТАМ ТЎЛАГАНОВ ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ!


22:01. Иккинчи раунд эса Рустамнинг фойдасига хал бўлди! Яхши!


21:57. Биринчи раундда устунлик рақиб томонда...


21:53. Жанг бошланди! У бугун қизил либосда рингда ҳаракат қилмоқда


21:51. Диққат қилинг, рингга ҳамюртимиз Рустам Тўлаганов чиқиб келмоқда. У бугун озарбайжонлик спортчига қарши жанг қилади.


21:50. Россиялик боксчи рақибини мағлуб этиб кейинги босқичга чиқди. Навбат бизга! Олға, Рустам!


21:44. Россиялик ва италиялик боксчиларнинг жанги бўлиб ўтмоқда. Шундан сўнг ҳамюртимиз рингга кўтарилади.


21:30. Айни пайтда рингда хорватиялик ҳамда бразилиялик боксчилар жанг олиб боришмоқда. Ушбу баҳсни ўзбекистонлик рефери бошқариб бормоқда. Бироздан сўнг Рустам Тўлагановнинг жанги бўлиб ўтади.


21:15. Тўлагановнинг рингга чиқишига оз вақт қолмоқда! 


19:15. Энди соат 21:45 да боксчиларимиз бугунги иштирокларини бошлашади. Унда -91 кг вазн тоифасида жанг қиладиган спортчимиз Рустам Тўлаганов Озарбайжонлик боксчига қарши рингга кўтарилади. Кутамиз!


19:10. Афсуски Шерали Жўраев ҳам иппон баҳоси билан имкониятни бой берди...


19:06. Шерали Жўраев иккинчи жангини бошламоқда.


18:55. Яна тахминан 15 дақиқалардан сўнг Шерали Жўраев иккинчи жангини ўтказади.


18:44. Бу орада академик эшкак эшувчимиз Шаҳбоз Холмурзаевнинг чиқиши қолдирилди. Кучли шамол туфайли. Ҳозирча ушбу баҳслар қачон бўлиши ноъмалум.


18:33. Афсуски, Гулноза полшалик рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Огоҳлантириш ҳисобига у ушбу босқичда қолиб кетди...


18:22. Гулноза Матниёзова татамига чиқиб келмоқда! Маълумот учун, Гулноза бугун таваллуд айёмини нишонламоқда! 22 ёш!


18:07. Шерали Жўраев огоҳлантиришлар эвазига рақибидан устун келди ва кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди. У кейинги босқичда швециялик Маркус Нейманга қарши жанг қилади.


17:55. Гулноза Матниёзова эса польшалик Клайс Катарзинага қарши татамига чиқади.


17:38. Спортчиларимиздан биринчи бўлиб дзюдочи Шерали Жўраев баҳсларга киришади. Спортчимизнинг жазоирлик спортчига қарши жанги Олимпиадада бугунги дзюдо баҳсларига старт беради.


17:35. Бугун қуйидаги спортчиларимиз Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладилар.

Шерали Жўраев - (Дзюдо, -90 кг вазн тоифасида, биринчи босқичдан бошлаб - финалгача) - 18:00 дан кейин

Гулноза Матниёзова - (Дзюдо, -70 кг вазн тоифасида, биринчи босқичдан бошлаб - финалгача) - 18:00 дан кейин

Шаҳбоз Холмурзаев - (Академик эшкак эшиш, 13-24 - ўринлар учун, 2000 метр) - 19:10

Рустам Тўлаганов - (Бокс, -91 кг вазн тоифасида, чорак финал) - 21:45

Ҳасанбой Дўстматов - (Бокс, -49 кг вазн тоифасида, чорак финал) - 01:00

Фазлиддин Ғоибназаров - (Бокс, -64 кг вазн тоифасида, 1/16 финал) - 02:15


17:30. Ассалому алайкум спорт ишқибозлари. Бугун Олимпиадада иштирок этадиган спортчиларимизнинг баҳсларидан матнли трансляцияни бошлаймиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+5   
10 авг 19:19:58
Ajdar_madrid
Bokschilarimizdan boshqasi bekor. Haqiqiy erkaklar 21:45dan boshlab chiqadi
+3   
10 авг 21:09:31
abdullah hurbayev
хамиа уз мохаси буйича фаолият курсатади чупон кой бокади курувчи уй куради шундай экан хаммани хар сохада озми купми нафи тегади. ха буларни нима нафи тегяпти
+2   
10 авг 18:52:36
AlexiS_DaN
шу ракиблар кучли булмаса хам, бизда харакат, шашт йук хисоби, Олимпиадага бордингми харакат кил, дангал кураш, пассивлик яхшиликка олиб келмайди, бекорга келмаганингни исботла...гапирса гап куп
+1   
11 авг 02:52:13
Baxtiyor_Nazarov_Tta
11 TA OLTIN! BIZ YO'Q DEMASDIK! BOR UMID SIZLARDAN!!!
+1   
11 авг 02:49:10
Baxtiyor_Nazarov_Tta
Bokschilarimizga qoyil qolmasdan ilojimiz yo'q. Oxirigacha biz ularga ishonamiz. ULARNING KO'ZIDA O'TI BOR. JON BERIB HARAKAT QILISHYAPTI. Omad sizlarga!!!
+1   
11 авг 02:40:37
AlexiS_DaN
Балли боксчиларимизга... натижалар хозирча ажойиб
+1   
10 авг 21:52:49
SoLiYeV SoLiJoN RmA FaNaTi
Baxtiyor_Nazarov_Tta фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sizningcha 30 mln aholi sportchi bo'lishi kerakmi. Bu g'irt tentaklikku. Agar eplolmasang chetga o't, qancha iqtidorlilarni yo'lini to'smasdan! Otasini puliga qachongacha tayanadi! Shunday nokaslarni yonini oladiganlarni borligi bu muammo naqadar chuqur ildiz otganligidan dalolat!
Bir savolga hech qachon javob topolmayman. Qachon o'zbek sporti haqiqiy iqtidorlarni topadi. qachongacha talantlar kôchada tôp tepib yuradi qachongacha loy quchoqlaydi. Mayli Boylar orzu havas bilan boalasini sportga beradi yomoni yôq lekn ôsha bola iqtidorlarga yôl bersin.
+1   
10 авг 19:19:32
Baxtiyor_Nazarov_Tta
Endi umid faqat boksdan qoldi.
+1   
10 авг 18:38:30
Barca N1
Ким нима диса дисину Гулноза ютказган бусаям зур курашди маладес кейинги фаолятига омад
   
11 авг 11:11:42
Feyajolk
O'ZBEKISTON BOKS MAKTABI FAQAT OLDG'A
   
11 авг 07:09:46
EAbdumalik
Malades//!!!! Finalda g`aloaba oanlarini suringizlar!!!
   
11 авг 06:03:13
Shahzodbek
Malades mana mujiklar . kamida yana ikkita bronza tayyor olg‘aaaa O‘zbekiston
   
11 авг 02:47:32
25 yosh muborak ona yurtim
Yashavoringlar Bokschlar bor umidmz szlardan
   
11 авг 02:46:33
AlexiS_DaN
Барча вазн тоифаларида юкори уринлар учун давогар бизнинг боксчилар, койил) Куз тегмасин юртимиз углонларига
   
11 авг 02:45:54
25 yosh muborak ona yurtim
Barca N1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ким нима диса дисину Гулноза ютказган бусаям зур курашди маладес кейинги фаолятига омад
Kotta 0 ekan Gulnozez parot qvorshdku
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг