09 авг 01:16
Янгиликлар
Рио-2016. Спортчиларимиз учун бугунги чиқишлар якунланди
01:30. Дўстматов навбатдаги босқичда қозоғистонлик боксчига қарши рингга чиқадиган бўлди.
01:15. Шу тариқда Олимпиаданинг бугунги кунида спортчиларимизнинг иштироклари якунланди.
01:12. Жанг якунланди ва ҳамюртимиз кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.
01:08. Жанг шиддатли ва тезкор равишда бўлиб ўтмоқда. Икки раунд ҳамюртимиз фойдасига хал бўлди.
01:00. Ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўстматов рингга чиқиб келди.
00:40. Яна озгина вақт қолди...
23:05. Нима деб ўйлайсиз, Дўстматов бугун рақибини мағлуб этиб кейинги босқичга чиқа оладими?
22:55. Спортчиларимиздан бугун фақат Ҳасанбой Дўстматовнинг иштироки қолди. У Тошкент вақти билан соат 01:00да рингга чиқиши кутилмоқда. Дўстматовнинг рақиби мексикалик Веласкес бўлади.
22:30. Рустам Тўлагановнинг кейинги босқичда кимга қарши жанг қилиши маълум бўлди. Қийин бўлиши аниқ!
22:10. Сузувчимиз Раънохон Омонова эса 200 метрга сузиш баҳсларида 8 нафар спортчи ичида финишга... 8-бўлиб етиб келди. Ҳа, майли...
22:00. Ажойиб! Боксчимиз рақибини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди! Ура!
21:48. Боксчимиз рингга чиқиб келди! Олға, Рустам!
21:35. Рустам Тўлагановнинг жанги бироз кечикмоқда. Ушбу жанг аввал хабар хабар берилганидек 21:30 да эмас, бироз кечроқ, аниқроғи айни пайтда бўлиб ўтаётган жангдан сўнг бошланади.
21:30. Айни пайтда рингда тунислик ва италиялик боксчилар жанг ўтказишмоқда. Ушбу жангда ўзбекистонлик Жасурбек Қурбонов ҳакам сифатида ишлаяпти.
20:30. Бу орада эшкак эшувчимиз Шаҳбоз Холмуродовнинг эртага чорак финалдаги рақиблари маълум бўлди. Спортчимиз эртага соат 16:30да Индонезия, Норвегия, Куба, Австралия ва Жанубий Кореядан ташриф буюрган спортчиларга қарши баҳс юритади.
19:55. Навбатдаги спортчимизнинг чиқиши бугун 21:30 да бўлади. Унда -91 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган боксчимиз Рустам Тўлаганов эквадорлик рақиби Хулио Кастилиога қарши жанг қилади.
18:40. Дзюдочимиз Мирали Шарипов голландиялик рақибига қарши татамига чиқди ва 0:10 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Афсуски, Шарипов учун баҳслар якунланди. Дзюдо бугун биз учун тугади!
18:05. Ўқ отиш. 50 нафар спортчи ичида 28-ўринни эгаллаган Вадим Скороваров учун Олимпиада якунланди. Агар у кучли саккизликка кирганида кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритган бўларди.
17:00. Спортчиларимизнинг бугунги иштирокларини академик эшкак эшувчимиз Шаҳбоз Холмурзаев бошлаб берди. У 5 нафар спортчи ичидан финишга иккинчи бўлиб етиб борди ва чорак финалга йўлланмани қўлга киритди.
Фикрлар
Adminlar tong otdi turinglar. 2smen bôlib olsalaring bôlar ekan.