UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0

25 май 17:00
Янгиликлар

Бокс/ММА, Токио-2020

Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров Россиядаги турнирда олтин медални қўлга киритди

Ўтган йили Риода бўлиб ўтган Олимпиадада олтин медални қўлга киритган боксчимиз Шаҳобиддин Зоиров Россиядаги турнирда иштирок этди.


Риода -52 кг вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритган спортчимиз айни пайтда -56 кг вазн тоифасида жангларда иштирок этмоқда.

21 мамлакатдан 150 нафардан ортиқ спортчи иштирок этган турнирда вакилимиз финалгача Россия ва Беларусь вакилларини мағлубиятга учратди.

Финалда эса бошқа бир мезбон спортчи Овик Оганесянга қарши рингга чиққан вакилимиз катта устунлик билан ғалаба қозонди ва якунда турнир ғолибига айланди.

Ушбу мусобақада шунингдек таниқли мураббий, ўз вақтининг ажойиб боксчиларидан бири бўлган юртдошимиз Владимир Шин фахрий меҳмон сифатида иштирок этган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+2   
25 май 19:42:23
Ангрен
У канака турнир узи, кайси давлатлар иштирок этишди, таркибимиз узи кандай эди? хаммаси мавхумлигича колибти маълумотда. Яшанглар чала журналистлар...
   
29 май 13:47:35
Bahodir
????
   
29 май 13:46:38
Bahodir
???
   
26 май 12:40:50
Bek
Хохлаганлар шу манзил орқали кўриб чиқиши мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=x_7mtAYSMys
   
26 май 12:39:06
Bek
Ушбу турнир Россиянинг Хабарский шахрида щтказилган Константин Коратков турнири экан. Шахобиддиннинг ярим финалгача ўтказган жангларини кўриб чиқдим. Тўғриси унинг вазни ўзгаргани билан тезлиги умуман ўзгармаган ва ажойиб ғалабаларни қўлга киритган. Айнан у ярим финалда ЖЧ совриндори ва Европа ўйинлари финалчиси Дмитрий Асановни мағлубиятга учратган. Бундан кўриниб турибдики, Шахобиддин 56 кг.да хам юқори рейтинг боксчиларини бемалол мағлубиятга учрата олаяпти ва 56 кг.да рақобатта ютиб чиқиб асосий таркиб боксчиси бўла олишини яна бир бор исботлади.
   
25 май 22:22:21
ufcking5
Murodjon Ahmadaliev menimcha hozirda Zoirovdan kuchliroq tog'ri u rioda bronza oldi Zoirov oltin lekin Murod rio ancha ozini ustida ishlagani bilinib duribdi
   
25 май 21:01:47
Bek
Шу билан бирга админлар бўлиб ўтган мусобақа ҳақида кенгроқ маълумот беринглар илтимос. Бундан ташқари 2 кун олдин Қозоғистонда хам ҳалқаро турнир якунланган ва унда ягона вакилимиз Абдулла Худорганов олтин медални қўлга киритган. Мана шу мусобақа ҳақида хам маълумот бериб ўтсанглар мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки хозирда бизнинг энг нозик нуқтамиз ҳисобланган ўта оғир вазнда Абдулла Хударганов сингари ёш умидли боксчи етишиб чиқмоқда. У тўғрисидаги маълумотлар бокс мухлислари учун жуда қизиқ.
   
25 май 20:58:14
Bek
Ха нихоят Шахобиддин Зоиров ҳақида хабар эшитдик. Хабарда ёритилган маълумот ва унинг олган олтин медалидан кўра, хали боксчи сифатида ўз имкониятларини йўқотиб қўймаганлиги жуда қувонтирди. Шахобиддин Зоиров терма командадаги энг номдор боксчилардан бўлиши билан бир қаторда энг камтар ва энг мехнаткаш спортчи. Шахобиддин Зоиров нафақат хаваскор боксда балки профессионал боксда хам ўзини синаб кўрса, жуда юксак натижаларга эриша олади. Агар у ЖЧ ва Осиё ўйинларидан четта қоладиган бўлса, ўзини профессионалда синаб кўргани маъқул. У каби иқтидор эгалари жуда катта натижаларга эриша олиши мумкин. Омад Шахобиддинга.
   
25 май 19:39:25
Ангрен
Манимча Ахмадалиевдан кура Зоирови потенциали юкорирок.
   
25 май 18:46:44
ufcking5
Uzbek tigers ga nimaga chaqirmagan
   
25 май 17:29:16
Канимех
yeee Mana bor ekanku Zoyrov.

xammadan xarxil fikr eshitgandim yolgon ekanda. mana xali boks ichida ekan.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг