UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

17 авг 12:14
Янгиликлар

Дзюдо

Рио Олимпиадаси совриндори Диёрбек Ўразбоевни табриклаймиз!

Бугун Рио Олимпиадасининг бронза медали соҳиби, Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон ва Осиё чемпионати совриндори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи, Халқаро тоифадаги спорт устаси Диёрбек Ўразбоев таваллуд топган кун.

Диёрбек Ўрозбоев 1993 йил 17 август куни Хоразм вилоятининг Шовот туманида туғилган. Мураббийлари Жамшид Худойберганов ва Вячеслав Перетейкодан илк дзюдо сабоқларини олган. 

Табрик аввалида Диёрбекнинг халқаро мусобақаларда қўлга киритган ютуқлари ҳақида маълумот бердик. Айни кез қисқа сатрларда Ўразбоевнинг Рио-2016 Олимпия ўйинларидаги иштирокига тўхталиб ўтамиз. Иштирокини 1/32 финалдан бошлаган ҳамюртимиз бу босқичда австралиялик Жошуа Катцни мағлубиятга учратди. Иккинчи учрашувида швейцариялик Людовик Шаммартендан устун келди. Чорак финалда эса қозоғистонлик Елдос Сметовга ютқазиб қўйди. Бронза медали учун курашда аввалига бразилиялик Фелипе Китадаини, кейин эса грузиялик Амиран Папинашвилини таслим этди ва Олимпиада совриндорига айланди. 

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти, мураббийлар штаби, спортчилар Диёрбек Ўразбоевни бугунги унутилмас кун муносабати билан чин қалбдан муборакбод этади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
17 авг 13:04:58
Judo 1
Diyorbek tug'ilgan kun bilan tabriklimiz! Ko'plab g'alabalarni qo'lga kiritib, yurtimiz bayrogini ko'klarga ko'tarib yurishingizga tilakdoshmiz!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг