UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

17 авг 11:25
Янгиликлар

Дзюдо

Рио Олимпиадаси совриндори Диёрбек Ўразбоевни табриклаймиз!

Бугун Рио-2016 Олимпиадасининг бронза медали соҳиби, Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон ва Осиё чемпионати совриндори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи, Халқаро тоифадаги спорт устаси Диёрбек Ўразбоев ўз таваллуд кунини нишонламоқда.

Диёрбек Ўрозбоев 1993 йил 17 август куни Хоразм вилоятининг Шовот туманида дунёг келган. Мураббий Жамшид Худайбергановдан илк дзюдо сабоқларини олган.  

Ўразбоев фаолиятидаги энг катта ютуққа Рио-2016 Олимпия ўйинларида эришган. Иштирокини 1/32 финалдан бошлаган ҳамюртимиз бу босқичда австралиялик Жошуа Катцни мағлубиятга учратди. Иккинчи учрашувида швейцариялик Людовик Шаммартендан устун келди. Чорак финалда эса қозоғистонлик Елдос Сметовга ютқазиб қўйди. Бронза медали учун курашда аввалига бразилиялик Фелипе Китадаини, кейин эса грузиялик Амиран Папинашвилини таслим этиб, Олимпиада совриндорига айланган. 

Диёрбек 2017 йил Венгрияда ўтган жаҳон чемпионатида бронза, 2018 йил Индонезия мезбонлик қилган 18-Осиё ўйинларида олтин медаль соҳибига айланган. 2016 йилги Тбилиси Гран-приси ғолиби. Икки бор Абу-Даби (2015, 2019), бир маротаба Баку "Катта Дубулға" (2016) турнирларида бронза медалларига эга чиққан.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг