UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

22 сен 15:25
Янгиликлар

Теннис

Рожердан селфи. "Лэйвер Кубоги" иштирокчилари Лондон кўчалари бўйлаб сайр қилишди + ФОТО

"Лэйвер Кубоги"нинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаси турнир иштирокчиларининг Лондон кўчалари бўйлаб сайр қилаётгани акс этган суратларни намойиш этди.

"Йигитлар шаҳарга (Лондон) қайтишди", - деб ёзилган матбуот хизмати постида.

Бир нечта кадрларда европалик теннисчилар Рожер Федерер ва Энди Маррей тасвирланган. Суратда Рожер британиялик ҳамкасбига ёрдам бераётганини кўришимиз мумкин.

Мусобақа иштирокчилари анъанавий тарзда шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари фонида қора костюмда фотосессия ўтказдилар. 

Италиялик теннисчи Маттео Береттини ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаган суратда теннисчилар Tower Bridge яқинида селфи тушишгани акс этган.

Рожер Федерер эса ўз телефонига олинган селфинининг асл нусхасини Instagram саҳифасига жойлаб, "Team Europe", - дея изоҳ қолдирган.

Суратда швейцариялик Рожер Федерернинг ўзи, шунингдек, италиялик Матео Берреттини, сербиялик Новак Жокович, британиялик Энди Маррей, грециялик Стефанос Циципас, норвегиялик Каспер Рууд ва британиялик Кэмерон Норри тасвирланган. Терма жамоанинг яна бир аъзоси испаниялик Рафаэль Надаль бугун, 22 сентябрь куни жамоа сафига келиб қўшилади.

"Катта Дубулға" турнирларининг 11 карра ғолиби швециялик Бьорн Борг Европа терма жамоаси сардори ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг