UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Осиё ўйинларида ғалаба қозонган Жасурбек Жайсунов Париж Гран-присида ҳам шоҳсупага кўтарилди! 0 13:16Жон Жонс UFC`га қайтишни ҳали ҳам истисно этмаяпти 0 12:45"Бағрикенг эркак". Райан Гарсия Арнольд Шварценеггер билан учрашди (ФОТО) 0 12:14Элит ОЧЛ. Бугун икки клубимиз Саудия Арабистони жамоалари билан ўйнайди 0 11:43Нодирбек Абдусатторов: “Жавоҳир ниҳоятда истеъдодли, ҳатто мендан ҳам” 0 11:12Бивол ўзи учун энг муҳим уч рақибни айтди 0 10:41Махачев Доғистон ҳақидаги ҳазил билан Волкановскининг янги соч турмагига муносабат билдирди (ФОТО) 0 10:10Исломбек Исмоилов: "Биз фақат Роналдуга эмас, балки бутун "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнаймиз" 0 09:39"Бу ҳали бошланиши". Музаффарбек Тўрабоев Жаҳон чемпионатида қўлга киритилган медалига муносабат билдирди 0 09:11Хамзат Чимаев ва Чарльз Оливейра Чеченистонда (ФОТО) 0 08:41Тошкентда 100 000 долларлик шахмат мусобақаси ўтказилади 0 08:12АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Ливерпул"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 07:30Бенавидес Усик билан жанг қилиш учун супероғир вазнга кўтарилишга тайёр 0 19:19Наоя Иноуэ кейинги рақибининг номини эълон қилди 0 18:48Дана Уайт Шон Стрикленднинг боксда ўзини синаб кўриш истагига муносабат билдирди 0

28 май 01:29
Янгиликлар

Теннис

"Ролан Гаррос-2026". Камилла Раҳимова дунёнинг 10-ракеткасига қарши кортга чиқди

Франциянинг Париж шаҳрида теннис бўйича "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнирининг аёллар ўртасидаги асосий тўр беллашувлари давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 30 млн 861 минг 500 еврони ташкил этувчи мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, мамлакатимизнинг биринчи рақамли ракеткаси Камилла Раҳимова иштирок этаётгани ҳақида хабар бергандик.

24 яшар ҳамюртимиз илк даврада дунё рейтингида 32-ўринни эгаллаб турган руминиялик Кристиан Жаклинни 2:1 (6/3, 4/6, 6/4) ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Камилла бугун иккинчи даврадаги ўйинини ўтказди. 29 ёшли чехиялик Каролина Муховага қарши кечган баҳсда вакиламиз 0:2 (2/6, 2/6) ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйин 1 соат, 21 дақиқа давом этди. 

Бу икки теннисчининг ўзаро ўтказган иккинчи ўйини эди. 2023 йил май ойида бўлиб ўтган илк қарама-қаршиликда ҳам Каролинанинг қўли баланд келганди.

Маълумот учун, ўйин олдидан Камилла Раҳимова дунё рейтингида 89, Каролина Мухова эса 10-ўринни эгаллаб турган эди.

Ҳамюртимизнинг "Ролан Гаррос" турниридаги энг яхши натижаси 2023 йилга тўғри келади. Ўшанда у учинчи босқичгача етиб бориб, Арина Соболенкога мағлуб бўлганди. Камилла энди ўз юришини жуфтлик баҳсларида давом эттиради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг