UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

29 май 16:09
Янгиликлар

Теннис

"Ролан Гаррос". Дарья Касаткинада ҳам муваффақиятли старт

Франция пойтахти Париж шаҳрида теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнир бўлиб ўтмоқда.

Сайёрамизнинг 13-ракеткаси Дарья Касаткина кутилганидек, мусобақадаги иштирокини ғалаба билан бошлаб олди. Россиялик теннис маликаси илк даврада WTA рейтингида 49-поғонада бораётган польшалик Магдалена Френхни таслим этди - 7/5, 6/1. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб йириклашди - 3:0.

Тўқсон беш дақиқа давом этган баҳсда иккала теннисчи ҳам 2 тадан эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар бўйича Касаткина пешқадам бўлди - 3 га 0. Брейклар бўйича устунлик ҳам Даша томонида бўлди - 6 га 2! 

Энди россиялик теннисчи Франция Очиқ чемпионатининг иккинчи босқичида америкалик Пейтон Стирнсга қарши кортга чиқади. Пейтон илк даврада хорватиялик Люция Чирич-Багарични қийинчилик билан мағлубиятга учратди - 6/3, 6/7(8), 7/6(10:6).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг